Dushanba, 25.11.2024, 13:41:17
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 45
Mehmonlar 45
A'zolar 0

16:27:05
Эҳтиёт бўлинг, телефон ўғрилари!
Бугун уяли телефонларни ўғирлатиш барча учун бирдек муаммога айланиб бормоқда. Лекин алоқа операторлари ҳозирча бунга қарши бирон жиддий чора ишлаб чиққанлари йўқ. Шундай экан, телефонимизни ўзимиз ҳимоя қилишга мажбурмиз
. Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма!
Дарҳақиқат, эҳтиёткорлик ҳар қандай кўнгилсиз воқеанинг олдини олишда бош омилдир. Кўпинча бефарқлигимиз туфайли ўғирликка ўзимиз шароит яратиб берамиз ва жиноятчиларга осонгина ўлжа бўламиз. Қуйидаги қоидаларга амал қилсангиз, телефонингиз йўқолишини олдини олган бўласиз.
·Кўчада. Бугун телефонни ўғирлаш ҳолатлари кўпроқ айнан кўчаларда содир бўлади. Кўчада кетаётганда, айниқса кечки маҳалда телефонингиз жиринглаб ён-атрофдагиларни, шунингдек нияти бузуқ кимсаларнинг ҳам эътиборини тортиши аниқ. Демак, кўчада кетаётганда биринчи галда атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилмаслик керак. Бунинг учун телефонни вибрация ҳолатига солиб қўйган маъқул.
·Жамоат транспортида. Йўловчилар билан гавжум автобус, трамвай ва микроавтобусларда ҳам телефонни ўғирлатиб қўйиш жуда осон. Киссавурлар одатда тиқилинч пайтда "ғимирлаб” қолишади. Маслаҳатимиз, жамоат транспортида телефонни камар, куйлакнинг олд чўнтаги каби юза жойларга қўйманг. Шунингдек, уни қўлингизда ҳам ушлаб кетманг. Чунки бу билан ўз телефоннингизни кўз-кўз қиласиз ва "кўзи оч бўрининг томоғини қитиқлайсиз”. Агар телефон бўйнингизга осилган бўлса, уни кийимингизнинг ичидан ўтказган яхши. Акс ҳолда, ипини осонгина узиб кетишлари мумкин, сиз эса буни ҳатто сезмай қоласиз.
·Барлар, кафелар, клублар ҳам телефонлар тез-тез йўқоладиган жойлар ҳисобланади. Бу ерларда ҳеч қачон телефонни стол устига қўйманг. Уни ё эсдан чиқарасиз ёки ўғирлаб кетишади. Шунингдек, бегона кишига ундан фойдаланиб туришга берманг! Бу қизғанчиқликка кирмайди, ҳижолат бўлманг!
·Супермаркетда. Савдо дўконларида ҳамённи ўмариб кетишлари янгилик эмас. Айрим "хаёлпараст” харидорлар жиноятчиларнинг энг биринчи нишонига айланишади. Катта дўконларда телефон мусиқаси яхши эшитилади ва сиз гаплашаётган вақтда жиноятчи сизни зимдан кузатади. Агар телефонни курткангиз чўнтагига ёки бошқа юзароқ жойга солиб қўйсангиз, уни 90%га йўқотдим, деяверинг.
                                                                             Телефон харид қилаётганда...
Мобил телефонингизнинг қутисини, IMEI ёзилган ҳужжатларини ва чекини сақлаб қўйинг. Мабодо, аппаратни йўқотиб қўйсангиз, айнан шу ашёлар ёрдамида уни топиб олиш мумкин бўлади. Маълумки, IMEI (International Mobile quipment Identifier) хар бир GSM телефонига алоҳида бериладиган 15 та сондан иборат серия рақамидир. Ушбу рақамни телефон қутисидаги штрих коди ва батарея остида кўриш мумкин. Ёки телефонингизда *#06# ни териб ҳам "ҳимоя серия”сини билиб олишингиз мумкин. Телефон харид қилаётганда қути, кафолат қоғози ва телефон дисплейида пайдо бўлган IMEI рақамларининг бир-хиллигига ишонч ҳосил қилинг.
                                                                                 Ўғрини ўзим топаман!
Ҳозирда дастурий таъминот фирмалари ўғирланган телефон аппаратларини топиб беришга мўлжалланган кўплаб дастурларни ишлаб чиқармоқдалар. Улардан бири,
"PhoneBak” бўлиб, у асосан смартфонлар ва коммуникаторларга мўлжалланган. Ёки GSM телефонлари учун ишлаб чиқилган "Silent Spy” дастури ҳам бор. Уларни интернет орқали мобил телефонингизга бемалол юклаб олишингиз мумкин. Дастур ишга тушгач телефондаги Sim карта автоматик равишда рўйхатдан ўтади ва сиздан боғланиш учун бошқа рақам сўрайди. Бу ерга яқин кишингизнинг рақамини киритишингиз мумкин. Шунда, агар бегона киши телефонингизга бошқа сим карта ўрнатиб ишлатса, дастур унинг рақамини sms шаклида сиз кўрсатган иккинчи телефон рақамига юборади. Энг муҳими, телефонингиздан фойдаланаётган шахс буни умуман сезмайди. Шу тариқа уяли телефонингизни топиб олишингиз мумкин бўлади.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1974 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Eldorbek Спам
04
08.2012
Sizlarga sayt uchun katta raxmat bu programmani qayerdan yuklab olsam bo'ladi
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика