Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 57 Mehmonlar 57 A'zolar 0 |
|
| | |
|
21:00:07 DVB-Т2 стандартидаги рақамли телевидение - Ўзбекистонда |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида "Тошкент шаҳрида DVB-Т2 стандартида ишловчи рақамли телевидение тажрибавий ҳудудини ташкил этиш тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди. Йиғилишда рақамли телевидение DVB-Т2 стандартининг устуворлигини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳрида ташкил этилган инфратузилманинг самарали ечимини инобатга олган ҳолда, битта 2,0 кВт қувватли DVB-Т2 стандартидаги рақамли телевизион узатгични ўрнатиш лозимлиги қайд этилди.
Агентликнинг радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение бўлими бошлиғи Ю.Камоловнинг сўзларига кўра, айни пайтда республикада DVB-Т стандартидаги узатилаётган видеосигнални MPEG-4 форматида сиқиш усулида рақамли телевидение тармоғи ташкил этилган бўлиб, ҳозирда аҳолига бепул асосда биринчи ижтимоий тўплам теледастурлари (12 та, шу жумладан, тўртта давлат - "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Тошкент" ва "Спорт"), учта нодавлат (НТТ, ТВМ ва СофТС) ва бешта хорижий теледастур тарқатиляпти.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Урганч, Нукус шаҳарлари ва Қашқадарё вилоятининг Одамтош станциясида рақамли телеузатгичлар ўрнатилди ва ишга туширилди, республика аҳолисининг 37,5% рақамли теледастурларни кўра олиш имкониятига эга.
"Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега ўтиш чора-тадбирлари Давлат дастури"га асосан рақамли телевидениени ривожлантириш икки босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда (2011-2015 йиллар) республика аҳолисининг 80 фоизини рақамли телевидение билан таъминлаш мақсадида вилоят марказлари ва йирик шаҳарларга 50 дан ортиқ рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Иккинчи босқичда (2016-2018 йиллар) республика аҳолисининг 100 фоизини рақамли телевидение билан таъминлаш мақсадида узоқ ва бориш қийин бўлган тоғли аҳоли турар жойларига 300 дан ортиқ кам қувватли рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Айни пайтда Тошкент телеминорасида DVB-Т стандартида ишловчи 4 та рақамли телеузатгичлар ишлаб турибди.
Айтиш жоизки, технологияларнинг ривожланиши рақамли телевидениенинг 2-авлоди DVB-Т2 (Digital Video Broadcasting - Second Generation Terrestrial) стандарти яратилишига олиб келди. DVB-Т2 стандарти DVB-Т стандартидаги рақамли телевидение тармоғининг частота ресурслари ва топологиясидан фойдаланган ҳолда, ахборот ҳажмини камида 50 фоизгача кенгайтириш имкониятига эга. Мазкур стандарт битта мультиплексдаги дастурлар сонининг оширилиши, қўшимча маълумотларни узатиш ва келажакда республикада юқори аниқликдаги телевидениени жорий этиш имкониятини яратади, дея маълум қилади xabar.uz.
|
Категория: BILASIZMI? |
Просмотров: 751 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|