Машҳур мусаввир Леонардо да Винчи мўйқаламига
мансуб"Мона Лиза” картинасини шу пайтгача
дунёнинг турли бурчакларида яшовчи инсонлар турлича талқинда қайта-қайта
яратишган. Айтайлик, кимдир бу суратни қаҳва доналари ёрдамида яратса,
бошқаси майда шарчалардан фойдаланганди. Лекин шу пайтгача ҳеч ким
хитойлик коллекционер сингари қимматбаҳо тошлардан фойдаланмаган эди.
Кимлиги ошкор қилинмаган санъат шайдоси жавоҳирли "Мона Лиза”ни яратиш
учун 5 йил вақт сарфлади. Уни яратишда 30 йил давомида тўплаган
қимматбаҳо тошларини ишлатган.