пакана инсон унвони шу пайтгача бўйи 74,6 сантиметр бўлган хитойлик Хи Пингпингга оид эди. Аммо у шу йилнинг март ойида Римда вафот этди. Бу унвоннинг эндиги соҳиби колумбиялик Эдвард Нино Эрнандеснинг бўйи 70 сантиметр, вазни эса бор йўғи 10 килограмм. Энг митти сигир "Гиннеснинг рекордлар китоби”дан ўрин олишга фақат инсонлар эмас, ҳайвонот олами вакиллари ҳам муваффақ бўлишган. Масалан, мана бу митти сигирни олайлик. 11 ёшда, аммо бўйи 83 сантиметр. Энг тезкор қиз Жомадонга энг тез жойлашиб олиш бўйича рекорд америкалик Леслие Типтонга оид. У бу ишни атиги 5,43 сонияда амалга оширган. Жонидан тўйган Канчана Таиландлик Канчана Кеткаев 12 метр квадратлик ойна идишда 5320 та чаён билан 33 кун бирга яшади.