Аслида бу миш-мишларга Даврон
Кабуловнинг ижтимой тармоқдаги ёзишмалари сабаб бўлган экан. У гуруҳ
аъзолари номини ёзиб, "ҚВЗ якунланди” деган хабар билан эътиборни
тортган. Лекин жамоа 25 май куни "Божалар” гуруҳининг "Чўгирмам бор”
концертида иштирок этган. Шу боис мазкур масалага ойдинлик киритиш
мақсадида Даврон Кабуловга мурожаат қилдик.
Даврон Кабулов: —
"ҚВЗ”нинг биринчи концерти ҳам, 2008 йилда айнан "Божалар” гуруҳининг
концертига тўғри келганди. Буни қарангки, бу гал ҳам янги ном билан илк
марта "Божалар”нинг концертида чиқяпмиз. Мустақил жамоа сифатидаги
дастлабки имтиҳонимизни ёмон топширмадик! Биз янги "Миллион” номи билан
фаолиятимизни давом эттирамиз.
Янги номни мухлисларимиз манманлик
сифатида қабул қилмасликларини сўраган бўлардим. Чунки, "Миллион”
деганда баъзиларнинг хаёли негадир лотореяга кетади. Лекин, биз гуруҳни
"Миллион” деб номлаганимизга сабаб, миллионлаб мухлислар учун,
миллионлаб ҳазилларни тақдим этишни ният қилганмиз. Гуруҳ номи билан
биргаликда репертуардаги баъзи бемаъни ҳазиллар ҳам сараланишига
ишонамиз.
|