Dushanba, 25.11.2024, 13:57:02
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 40
Mehmonlar 40
A'zolar 0

19:11:48
Davron Kabulov kelajakda shou-men bo'lmoqchi!!!

Тележурналистика соҳасида долзарб муаммоларни кўтариб чиқаётган, ўз салоҳиятини намойиш этишдан ташқари, сўзга усталиги ёки  самимий табассуми билан томошабинларнинг меҳрини қозонаётган истеъдодли ёшлар талайгина. "ТВ-меҳмон” саҳифасининг навбатдаги меҳмони ёшлар орасидаги анчагина танилиб қолган журналист, кўп қиррали ижодкор Даврон Кабулов. У билан сухбатимиз жуда қизиқ кечди.


— Даврон, бугунги кунда анча кўзга кўриниб, томошабинлар кўнглидан жой олишга ҳам улгурдингиз. Адашмасам оилангиздан журналистлар чиқмаган.

— Йўқ, оиламизда журналистлар бўлмаган. Мен қизиқишим туфайли шу соҳага кирдим. Вақти келиб ўзим тахсил олаётган соха бўйича ишлаш ҳаёлимга ҳам келмаганди. Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факултетида ўқиб юрган кезларим, 2006 йилда бизни амалиёт ўташ учун "Спорт” телерадиоканалига жўнатишган. Ўшанда "Спорт” каналининг "Хабарлар” ахборот дастури бош муҳаррири мени сўроқ қилишга тушиб кетгандилар. Ҳамма саволларига жавоб берганимдан сўнг эса, "Сен эфирга чиқишга тайёр экансан, лавҳалар тайёрла”, деганлари ёдимда. Шу кундан бошлаб телевидениедаги фаолиятимга тамал тоши қўйилди.

— Аммо телевидениедаги фаолиятингиздан фарқли ўлароқ, кўпчилик сизни  ҚВЗ ўйинлари орқали танийди.

— Тўғри айтасиз. Ҳаётимдаги энг яхши ютуқларнинг кўпига тасодиф туфайли эришганман, десам хайрон бўлманг. Зотан, "Қувноқлар ва Зукколар” ўйинларига кириб қолишим ҳам тасодифдан бошқа нарса эмас. Бундан бир неча йил аввал дўстим МС.Шодга бир концертда бошловчилик қилиш таклифи тушган. Дўстим эса мендан у билан бирга боришимни сўраган. Хуллас, рози бўлдим. Ўша куни концертда "ҚВЗ”чиларнинг чиқиши ҳам режалаштирилган экан. "Шоввозлар” гуруининг бор-йўғи биттагина хазили сабабли мен уларга мухлис бўлиб қолдим ва ўзимни ҳам синаб кўришга ахд қилдим. Кўриб турибсизки, натижа ёмон эмас.

— Қайси фаолиятингизни кўпроқ танилишингизга сабаб бўлди, дея оласиз?

— Ким айтди сизга мени таниқли деб? Ҳали бу саволингизга жавоб беришимга анча эрта. Ўйлайманки, қайси бири эканлиги муҳим эмас. Иккисини бир-биридан ажратиб бўлмайди. Иккисида ҳам бошловчилик қиламан. Лекин буни танилишга йўйиш жуда мушкул. Мен буни шунчаки ўзим истаб қиламан, холос. Шу сабабли бу иш менга куч бағишлайди.

— Наҳотки танилиш сиз учун сўнги ўринда бўлса? Аҳир ижодкор аҳли борки, танилсам, эътиборга тушсам, дейди...

— Албатта, ким ҳам буни хохламайди, дейсиз? Агар "Мени кўчаларда таниб қолишгани ёқмайди”, десам, сизни алдаган бўламан. Ва, бундан ҳеч қачон ўзимни олиб қочмайман. Боиси ўз вақтида буни ўзим хохлаганман. Тинмай ишлаганман.

— Бир кунда ўрта ҳисобда нечта мухлис сизни таниб қолади?

— Йўқ, буни ҳисоблаб кўрмаганман-у, лекин қўл телефонимга бир кунда ўрта ҳисобда 300 та SMS-хабар келади.

— Эгнингиздаги "DK” харфлари туширилган футболка сизни осон таниб олишсин деган мақсадда яратилганми?

— Йўқ. Бу шунчаки имиж. Ҳар бир ижодкорнинг ўз имижи бўлганидек, мен ҳам ўз имижимни яратишга урундим, холос. Агар билсангиз, бу футболкани сахнада ҳам бир неча маротаба кийганман.

— Сизнинг у ёки бу ижодингизни ёқтирмайдигнлар ҳам талайгина...

— Бўлиши мумкин. Озодбек Назарбековни ҳам ҳамма бирдай эшитмайди-ку! Мен ҳали Озодбек Назарбековнинг даражсига етишимга ҳам анча бор. Буни тан олиш керак. Сабаби, беш қўл баробар эмас.

— ҚВЗ даги фаолиятингиздан бош мақсад нима эди?


— Мен сахнага чиқиб қизиқчилик қилаётганим йўқ-ки, менинг бу ишим қораланса! Мақсадим эса ягона: сахнадан туриб одамларнинг кўзида қувончни, юзида табассумни кўрсам, дейман.

— Сухандонларга халқимиз хамиша жиддий қараган-да! Сизга келганда ушбу қараш ўзгаришидан қўрқмайсизми?

— Агар ўзимда бирор бачканалик сезсам, бунга биринчи навбатда ўзим чек қўяман ва ҚВЗ дан кетаман. Яхши гап айтдингиз. Ҳар ҳолда  ҳаммага бирдек ёқмаслигимни тушуниб олдим.

— Телевидениеда бугун сизга ўхшаган ёшлар жуда кўп. Умуман олганда ,бугунги спорт тележурналистикаси ҳақида нима дея оласиз?

— Ижод қилган одамга ҳамиша шароит бор. Энг муҳими — изланиш. Бироқ кимнингдир иши ҳақида мендан фикр кутаётган бўлсангиз, хато қиласиз. Зотан мен ҳали-ҳануз шогирдман. Ўзимдан катталар устидан ҳукм чиқаришга ҳали анча ёшлик қиламан.

— Сизни юлдузлик касалига чалинган, дейишарди...

— Хўш, ҳақиқатан ҳам чалинган эканманми?

— Билмасам, сизни аввалдан яхши таниганимда ташхис қўйсам бўларди.

— Билмасам, юлдузлик касалига чалинадиган даражада юлдуз эмасман. Кўпчилик мен ҳақимда шундай ўйлашини ўзим ҳам яхши биламан. Бироқ ҳали ҳеч кимга қўпол муносабатда бўлмадим. Ўта камтарлигим ёки ўта самимийлигим "юлдузлик касали” ташхисини қўйишга сабаб бўлгандир, балки?

— Даврон, назаримда, келажагингизни бу соҳада кўрмаяпсиз...

— Очиғини айтсам, олдиндан бир нарса дейишим жуда мушкул. Келажакда "Shoumen” бўлиш ниятим ҳам йўқ эмас. Вақти келиб, балки фикрим ўзгарар. Чунки ҳаётим ўзгаришларга тўла... Айни дамда катта бир лойиҳа устида иш олиб боряпман. Яқин кунларда бундан томошабинлар ҳам воқиф бўлишади.
Категория: MASHXURLAR HAYOTI | Просмотров: 1435 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: Men, shou, kelajak, davron kabulov | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 3
abduvaxob Спам
04
01.2012
ayrim ustoz jurnalistlardan ancha yaxshi manga yoqadi davron kabulov. Omad kuz tegmasin tuf tuf tuf
aragon Спам
18
09.2011
Ha bu yigit serqirra yigitda ko'z tegmasin
Admin Спам
16
09.2011
Davron Kabulov ga omad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика