Главная » 2011»Dekabr»10 » "Coca-Cola"нинг 125 йиллик сири бошқа жойга ўтказилди
18:35:17
"Coca-Cola"нинг 125 йиллик сири бошқа жойга ўтказилди
"Coca-Cola" фирмаси 125 йилдан буён сир сақланиб келинаётган ичмликнинг тайёрланиш рецепти формуласини Аталантадаги "Coca-Cola" музейига кўчирди. Бу формула 86 йилдан буён "SunTrust" банкида сақланаётган эди. Машҳур ичимликнинг 125 йиллиги шарафасига Аталандаги ушбу музейда махсус тадбирлар ўтказилади. Музейга ташриф буюрган меҳмонлар ушбу сирли формулани ўзида сақлаган сандиқни ёнидан кўриш имкониятига эгалар. Эслатиб ўтамиз, "Coca-Cola" 1886 йилда Жон Пембертон томонидан кашф этилган. Аммо у бир неча кишигина биладиган сирли рецептни қоғозга туширмади. 1891 йилда Аса Кандлер "Coca-Cola"ни ишлаб чиқариш ҳуқуқини сотиб олди. Кандлернинг ўғли ушбу сирли формулани қоғозга туширди. 1919 йилда уни Эрнест Вудрафф ва бир гуруҳ сармоядорлар "Coca-Cola" ва унинг рецептини сотиб олишди.