Беларусь,
Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина ва Ўзбекистон "Халқаро йўналишларда
қатновчи поездларда чиптасиз йўловчилар, ортиқча қўл юки, расмийлаштирилмаган
багаж ва (ёки) юк багажини олиб ўтганлик учун иқтисодий жавобгарликни
тўғрисида”ги битимни имзолади.
Ҳужжат Москвада ўтказилган МДҲ га аъзо давлатлар темирйўл
транспорти бўйича кенгаш мажлиси доирасида имзоланди.
Битимда чиптасиз йўловчилар, ортиқча қўл юки ва багажни
олиб ўтганлик фактларини расмийлаштириш тўғрисидаги алоҳида қоидаларга ойдинлик
киритилди, иқтисодий жавобгарлик миқдорига сезиларли даражада ўзгарди. Томонлар
белгиланган пул жаримасига ўтишга розилик билдирди.
Хусусан, 1994 йилги битимда чиптасиз йўловчини олиб ўтганлик учун иқтисодий
жавобгарлик поезднинг у ёки бу давлат ҳудуди йўналишидаги билет тарифнинг икки
баравари миқдорида белгиланган эди.
Янги битимга мувофиқ энди жавобгарлик белгиланган пул
жаримасида ифодаланади. У бир нафар чиптасиз йўловчи учун 200 Швейцария
франкини ташкил этади.
1994 йилги битимга кўра, ортиқча қўл юки учун иқтисодий жавобгарлик 5 Швейцария
франки миқдорида жаримага тортиш билан ифодаланарди.
Янги битимга биноан эса, ортиқча қўл юки учун жарима 10
Швейцария франкини ташкил этади.
Расмийлаштирилмаган багаж ва (ёки) юк багажини олиб ўтганлик учун иқтисодий
жавобгарлик ўзгаришсиз қолди. У 50 Швейцария франкини ташкил этади.
Экономическую ответственность за нарушение соглашения несет железнодорожная
администрация, допустившая его.
"Халқаро йўналишларда қатновчи поездларда чиптасиз йўловчилар, ортиқча қўл юки,
расмийлаштирилмаган багаж ва (ёки) юк багажини олиб ўтганлик учун иқтисодий
жавобгарликни тўғрисида”ги янги битим 1 июлдан кучга киради.
Янги битим иштирокчилари унга бошқа МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг темирйўл
маъмуриятлари ҳам қўшилишини кутмоқда.
|