"Билайн"
ягона алоқа оператори (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) алоқа хизматлари учун минимал
тўлов миқдорини 500 сўмгача туширганини маълум қилади.
Unitel компаниясининг ахборот технологиялари бўйича директори Максим Халматов
вазиятга изоҳ берар экан: "Охирги уч кун ичида биз компаниянинг биллинг
платформасини кучайтирган ҳолда қўшимча қувватларни жалб этишга муваффақ
бўлдик. Агар 17 июль куни биз тўловларнинг минимал чегарасини жорий этиш бўйича
мажбурий чораларни кўрган бўлсак, энди, қўшимча ускуналар ишга туширилганидан
сўнг, биз вақтинчалик чекловларни олиб ташлашга тайёрмиз. Барча тизимларимиз
штатли режимда ишлаб, катта юкламани эплаяпти”, - деди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун давомида "Билайн” абонентлари учун баланс
тўлдирилиши керак бўлган энг кам сумма 3 минг сўмни ташкил этган эди.
|