Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 107 Mehmonlar 107 A'zolar 0 |
|
| | |
|
23:33:26 "Beeline" va "Ucell" O'ZARO KELISHUVI |
"Beeline" ҳамда "Ucell" савдо белгилари остида хизмат кўрсатувчи Unitel ва Coscom мобил алоқа операторлари ўзаро келишган ҳолда абонент тўлови тарифларини оширишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида эълон қилинган.
«Билайн» 2013 йилнинг 20 январида асосий тариф режаларида кунлик абонент тўловини 2 центдан 3 центга оширганини маълум қилган. Айни вақтда, 2013 йилнинг 25 январь куни Ucell асосий тариф режаларида кунлик абонент тўловини 2 центдан 3 центгача оширганини эълон қилган.
Йил бошидан бери Beeline ва Ucell’нинг деярли барча талабгор тариф режаларида (Ucell’да — «Оддий», «GAP», «Янада кўп суҳбат», «Осон ҳисоб», Beeline’да — «Зўр-Зўр», «О!», «Алло!», «Оддий!» ва бошқалар) абонент тўловлари миқдори оширилган, дейилади қўмита хабарида.
Қўмитанинг алоҳида қайд этишича, 2012 йилнинг январь ойидан Ўзбекистон мобил алоқа операторлари (Ucell, Beeline) бир вақтда 1 цент миқдорида кунлик абонент тўловини жорий этишган. Ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб абонент тўлови операторлар томонидан 2 центгача оширилган. Шундай қилиб, ҳар иккала оператор томонидан 2012 йилнинг апрелида ва 2013 йилнинг январида кунлик абонент тўловлари бир вақтда оширилган. Айни вақтда, икки оператор бир неча кун фарқи билан норхларни оширишган(биринчи ҳолатда – 20 кун, иккинчи ҳолатда – 5 кун).
«Beeline ва Ucell томонидан абонент тўлови ва алоҳида тарифларнинг нархлари асоссиз, бир вақтда ва синхрон тарзда оширилиши юқорида номлари зикр этилган мобил алоқа операторлари ўртасида қисқа вақт ичида рақобатни чекловчи ва нархларни сунъий оширилишига сабаб бўлувчи келишилган ҳаракатлар амалга оширилганидан далолат беради ҳамда бу Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг тўғридан-тўғри бузилиши ҳисобланади», – дейилади қўмита хабарида.
«Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси бузилиши бўйича Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликларнинг бузилишини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия томонидан Beeline ва Ucell’га қарши иш очилган ва унинг якуни бўйича компаниялар тегишли жарималарга тортилган.
Қўмита хабарида мобил алоқа операторлари қачон жаримага тортилгани ва қанча жарима тўлагани ҳақида ахборот берилмаган. Қолаверса, ушбу хабар кеча қўмита сайтидан олиб ташланган. "Даракчи.уз" Юсел матбуот хизмати билан боғланди ва бизга ушбу айбловларга муносабат билдирмасликларини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал қўмита томонидан юқорида номи келтирилган ҳар иккала алоқа оператори Ўзбекистон уяли алоқа бозорида юқори мавқега эга бўлган компания даражасига етгани эълон қилинганди.
|
Категория: OPERATOR YANGILIKLARI |
Просмотров: 787 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|