2013 йил 23 май, пайшанба соат чамаси 13:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг Шота Руставели ва Муқумий кўчалари кесишмасида жойлашган хонадонлар ҳам шу атрофдаги шаҳобчаларда "Билайн" операторининг USB модемлари ишламай қолган.
Бу ҳақда ушбу хизматдан фойдаланувчи компания мижозлари хабар бермоқда. Интернет билан бутунлай алоқа узилгач, кўпчилик буни ҳисобида маблағ қолмагани ёки модемдаги носозлик туфайли, деб ўйлаган. Бироқ, кейинчалик шундай муаммо билан компаниянинг бир нечта мижозлари дуч келгани аниқланган.
Мижозлардан бирининг таъкидлашича, носозликни хабар қилиш ва уни бартараф этиш мақсадида компаниянинг 0611, 1850055 телефон рақамларига қўнғироқ қилган. Оператор билан зўрбазўр боғланган мижозлар ушбу носозлик бўйича операторга мурожаат қилишган, лекин шунга қарарамай ҳозиргача уни бартараф этишгани йўқ.
Beeline.uz расмий сайтидаги он-лайн маслаҳатчи эса барча носозликлар 24 соат ичида ҳал этилишини қайтаришдан нарига ўтмаябди. Бироқ орадан 24 соатдан 6таси ўтиб бўлди, дейди мижозлардан бири.
Хусусий тадбиркор Маматқулов: Биз дўконимизнинг инкассация операциясини амалга ошириш учун компания интернет модемидан фойдаланамиз, афсуски мана қарийб бир ҳафтадан бери ушбу амалиётни амалга оширишга қийналяпмиз. Компания операторларига мурожаат қилганимизда тез орада бартараф қилинади, деган жавоб оляпмиз.
|