Dushanba, 25.11.2024, 12:49:20
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 112
Mehmonlar 112
A'zolar 0

10:47:24
Aziz Rametov Manzuraga Sevgi izxor qildi!!! (Exclusive intervyu)


"Даракчи" газетасининг "Интервью" рукни остида "Юлдузли онлар” деб номланган лойиҳани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Унда хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухбиримиз ўрнига хонанда Манзурадан интервью олишга уриниб кўрди. Ва кутилмаган янгиликни эшитиб хайратда колди 


2010-2012 йиллар биз санъат аҳли учун жуда яхши йиллар бўлди. Кўпчилигимиз оила қурдик, фарзандли бўлдик. Бир сўз билан айтганда, санъатдаги ютуқларимиз билан тенг, шахсий ҳаётимиз ҳам яхши томонга ўзгарди. Бўйдоқ йигит ва қиз санъаткорларнинг сафи камайиб боряпти. Хўш, Манзуранинг висол оқшомига қачон борамиз?

— Бу нарса ҳақида ўзим ҳам кўп ўйлаяпман. Худо хоҳласа тўйимга ҳам борасизлар. Ҳаммаси олдинда... Лекин шу мавзу очилганда бир гапни айтмоқчиман. Бу нарса Улуғбек сенга ҳам, бошқа ўқувчиларга ҳам жуда қизиқарли маълумот бўлиши табиий. Менга оила қуриш таклифини билдираётган ҳамкасбларимиз ҳам бор... (кулади).


— Ана зўр шов-шув! Қани-қани, шу жойидан бафуржа гапиргин-чи.

— Менга уйланиш ниятини билдирган уч актёр ҳали ҳам бўйдоқ. Энг қизиғи, ёши мендан анча кичкина.


— Ўзингдан кичик йигитлар айнан шу йил сенга  севги изҳор қилишига нима сабаб бўлди экан?

— 2012 йил мен ҳурмат қиладиган инсонлар Райҳон билан Йигиталининг турмуш қургани уларнинг бир қарорга келишларига яхшигина туртки бўлган кўринади. Уларнинг кимлигини айта олмайман.  

— Сирли шаҳзоданг ким экан, а? Жуда қизиқиб кетяпман. Қани, бир бир бўйдоқларни эслаб, санаб кўрай-чи...


— (Шоша-пиша) Йўқ-йўқ, санама! Улар ҳақида барибир гапирмайман, уяламан...

— "ЭлДиДо” гуруҳи йигитларидан бирортаси эмасми? Адашмасам, яккахонларининг бири актёр...



— Йўқ! Гап келганда айтиб ўтишим керак. Одамлар орасида Манзура "ЭлДиДо”даги Дилниёз билан севишаётган экан деган миш-мишлар тарқалган. Бу гап-сўзлар анча машмашага сабаб бўлди. Ҳатто Дилниёзнинг онаси ҳам бу гапларга ишониб ўғлига қўнғироқ қилган кунлари ҳам бўлган. Аммо бу қуруқ туҳмат эканлигини алоҳида таъкидлайман! Биз бу гуруҳ йигитлари билан шунчаки ҳамкасбмиз. Бир йил давомида гуруҳга бадиий раҳбар сифатида ишладим, йигитларни ҳам, уларнинг ижодини ҳам ҳурмат қиламан. Бизнинг муносабатларимиз дўстлик туйғусидан нарига ўтмаган!

— Одамда шубҳа уйғотиб қўйдинг-ку... (узоқ ўйланиб) Демак, сен  ҳамкасбларингнинг дил изҳорларини, оила қуриш таклифларини фақатгина ёш тафовути туфайли рад этдинг, шундайми?


— Ростини айтсам, мен ҳар бир ҳамкасбимни яхши кўраман. Уларнинг ижоди, инсоний жиҳатларини ҳурмат қилмасликнинг иложи йўқ. Аммо ёшимиздаги катта фарқ чиндан ҳам менга халақит бераяпти. Менимча, эр-хотиннинг дунёқараши тўғри келиши керак...


—  Жуда яхши мавзуда гаплашяпмиз. Аммо сенга  севги изҳор қилган инсон ким эканлигини билолмай хафа бўляпман-да...


— Биров менга ишониб айтган сирни ошкор қилишга одатланмаганман.

— Балки ўзига қўнғироқ қилиб унинг исмини матбуотда эълон қилиш учун рухсат сўраб кўрарсиз.


— У ҳозир Ўзбекистонда эмас...

— Ана яна бир имконият. Машҳурлардан кимлар чет элда эди-я? (ўйга чўмади) А, топдим! Актёр дедингми? Сендан а-анча  кичик, а? Азиз Раметовми?!

(Манзура ҳайратланиб кулиб юборди)


— Топдимми? (кулади)

— Айтдим-ку, бу ҳақида гапирмайман деб.


— Ҳа, майли бошқа мавзуга ўтайлик. Ҳамма ўзи учун тушуниб олган бўлса керак. Хўш, таклиф борасида ўйлаб кўрасанми?

— Улуғбек айёрсиз-да (кулади). Мен жавоб беришга шошилмаяпман. Балки ўйлаб кўрарман.


— Асосийси у билан оилавий ҳаётингни тасаввур қила оляпсанми?

— Ҳар бир инсон яслида яримта қилиб яратилган, у ҳаётда ўз иккинчи ярмини қидириб яшайди, дейишади.  Бу фикрга жон бор. Эр ва хотин бир умр дўст, суянчиқ бўла олиши керак бир-бирига. Шунинг учун ҳам қарор қабул қилишга шошилмаяпман.  


— Мен оила қуриш ҳаракатини бошлаб, учрашувга чиқиб юрган кезларим, бир яқин инсоним жуда яхши маслаҳат берган эди. "Агар танишган инсонингда бор-йўғи, иккитагина яхши жиҳатини кўра олсанг, унга бемалол уйлан. Қолган яхши жиҳатларини кейинчалик тарбиялаб борасан” деганди. Мен ҳам сенга  айнан шу маслаҳатни берган бўлардим. Балки сенга  дил изҳор қилаётган йигитларнинг яхши томонлари ҳақида ўйлаб кўрарсан?

— Бунинг учун вақт керак. Майли, кел, энди бошқа мавзуга ҳам ўтайлик (кулади). ....

Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 1784 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Admin Спам
14
08.2013
Malumot uchun rxmat
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика