Главная » 2012»Aprel»25 » “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалининг дастури
15:38:19
“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалининг дастури
Фонд матбуот
маркази берган хабарга кўра, фестиваль давомида амалий санъат
ярмаркасида сайр қилиш, анъанавий мусиқий асбобларни ясашни ўрганиш,
дорбозлар ва куршчиларнинг маҳоратини томоша қилиш, ўлка тарихи билан
танишиш, фольклор жамоа билан биргаликда рақс тушиш, ўзбек таомларидан
татиб кўриш, подиумдан ўзингизга ёққан миллий либосни чизиб олиш,
ҳақиқий ахалтекин отларини ва улоқ-кўпкари мусобақасини томоша қилиш
мумкин бўлади.
Биринчи кун – 5 май
10.00
- 19.00 – Халқ сайли, фольклор жамоаларнинг чиқишлари,
бадиий-амалий санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар (Элликқалъа тумани,
Тупроқ-қалъа)
11.30 – Устахона очилиши ва
анъанавий мусиқа асбобларини тайёрлаш бўйича амалий семинар (Нукус
шаҳри, Сагидулла Абазов кўчаси, 58 Б)
14.00 –
Фестивалнинг барча меҳмонлари учун маҳаллий олимларнинг маҳорат дарслари
(Элликқалъа тумани, Тупроқ-қалъа)
15.00 –
"Оролбўйи: ҳудуд ривожланишининг тарихий, экологик ва ижтимоий
жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати (Нукус шаҳри, И.В.Савицкий номидаги
санъат музейи)
16.00 – Миллий от пойгалари,
туялар ва ахалтекин отлари кўргазмаси (Элликқалъа тумани, Тупроқ-қалъа)
17.00
- CHRISTIE'S аукцион уйининг рус санъати бўлими кўмагида ва EDWARD
RISING AUCTIONEER аукцион компанияси иштирокида "MEROS" Ўзбекистон
антикварлар ассоциациясининг замонавий санъат аукциони (Нукус шаҳри,
И.В.Савицкий номидаги санъат музейи) – кириш таклифномалар бўйича.
Иккинчи
кун – 6 май
10.00 - 19.00 - Халқ
сайли, фольклор жамоаларнинг чиқишлари, бадиий-амалий санъат ярмаркаси,
миллий ўйинлар (Элликқалъа тумани, Тупроқ-қалъа)
10.00 -
14.00 – Миллий таомлар фестивали (Элликқалъа тумани,
Тупроқ-қалъа)
11.30 – Миллий кураш мусобақаси
(Элликқалъа тумани, Тупроқ-қалъа)
15.30 –
"Улоқ-кўпкари” от ўйини (Элликқалъа тумани, Тупроқ-қалъа)