Бирор нарсани кўриб қолишса, дарҳол шунинг нусхасини яратишга қодир хитойликлар бири-биридан антиқа кашфиёт қилишда давом этишмоқда. Мамлакатнинг Хубеи вилоятида яшовчи 68 ёшли Ли Юминг бошланғич мактабни тугатган холос. Аммо у шу пайтгача ўз уйида 7 та сувости кемаси ясашга улгурди. Пекин яқинларидаги бир қишлоқда яшовчи Ву Юлу исмли деҳқон эса темир ва кабел симларидан робот ясаб, аравага ўрнатди. рул орқали роботни бошқаради, қарабсизки, от ёки эшакка ҳожат йўқ. Кашфиётчининг айтишича, у 1986 йилдан буён роботлар яратиш билан шуғулланади.