Dushanba, 25.11.2024, 12:52:49
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 119
Mehmonlar 119
A'zolar 0

17:38:32
Анжелина Жоли саратон хавфи сабаб кўкрак безини олдириб ташлади

 

Бугун дунёда энг кўп муҳокама қилинаётган янгиликлардан бири шубҳасиз таниқли актриса Анжелина Жолининг жарроҳлик операциясидир. Голливуд юлдузи саратон касаллиги хавфи мавжудлиги сабаб кўкрак безини бутунлай олдириб ташлади.

Бу иши учун уни саратонга қарши кураш маркази шифокорлари ва ҳатто сиёсатчилар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Хўш Жоли қандай қилиб бундай қарорга келди экан?

"Қаҳрамон, давоси йўқ касалликка қарши кураш йўлида мардлик ва қатъийлик намунаси". Жаҳон матбуоти ва миллионлаб одамлар саратон сабаб ўз хохиши билан опреация столига ётган голливуд юлдузининг қарорини айнан ана шундай таърифлашмоқда.

Пластик хирургия билан бировни ҳайрон қолдириш мушкул бўлган ҳатто Голливуд ҳам Жолининг кўкрак безини олдириб ташлагани ва бу ҳақда бутун дунёга эълон қилганидан шокка тушди. Жоли ўз истаги билан жарроҳ столига ётди ва операциягача ҳамда ундан кейинги жараён ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Бу ҳақдаги биринчи мақола New York Times саҳифаларида пайдо бўлди. "Менинг тиббий қарорим" сарлавхаси остида чоп этилган устунда актриса мастектомия (кўкрак безини олиб ташлаш), саратон ҳақида расман хабар беришларини кутиб туролмай, операцияга рози бўлгани ҳақида гапириб берган.

Жолининг ёзишича, у 10 йил шу касал билан курашган ва охир-оқибат 56 ёшида вафот этган онасининг тақдири қайтарилишидан жуда қўрққан. - 6 фаразндимни етим қолдиришга тайёр эмасман, деб ёзади актриса. Унинг бу ишларни ошкора қилгани учун мухлислари зиғирча ҳам ранжигани йўқ, аксинча бундан оғир қарорга келгани учун ҳам уни қаҳрамон, деб аташмоқда.

"У жудаям жасур аёл ва ҳақиқий профессионал”, — дейди Британия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг. — Сўнгги ойларда биз у билан бирга кўп ишладик. Жоли G8 саммитига келди ва биз Конгода ҳам бирга бўлдик. Шу вақт давомида у бирон марта ҳам бундай жиддий операция ҳақида лом-мим демаганди. Ўйлайманки, бу аёл кўпчилик учун ҳақиқий фахрга айланади".

Шифокорлар, турли ташкилотлар аъзолари ва саратон касаллиги билан оғирганларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари актрисани олқишлашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, икки томонлама мастэктомияга ҳатто касалликнинг охирги босқичида бўлганларнинг ҳаммаси ҳам журъат қилолмайди.

"Ҳеч ким ва ҳеч қачон бундай вазиятда нима қилиш кераклигини айтмайди — дейди калифорниялик онколог Дэвис Агус. — Лекин икки карра мастэктомия — бу фантастик қадам ва кўкрак бези саратони ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Жоли хонимда касаллик пайдо бўлиш эҳтимоли 87 фоиз атрофида бўлган. Ҳозир эса у 5 фоиздан кўп эмас. Ҳамма ҳам бундай жасрот кўрсата олмайди. Кўпчилик таблеткалар ичиб, тиббий муолажалар ўташни афзал билади.

Албатта актриса учун асосийси бу умр йўлдоши Брэд Питтнинг дастаги бўлгани аниқ. 3 ой давомида у рафиқаси билан клиникага бирга қатнади, унга ғамхўрлик кўрсатди. Питт севгилисининг жасурлигидан хайратда. Энди унинг тезроқ тузалишини ва ниҳоят тўй маросимини ўтказишни ният қилмоқда. Ушбу жуфтлик 2011 йилда унаштирилган бироқ тўй маросими ҳали ўтказилмаганди. Лекин бундай оғир жарроҳликдан кейин Жоли ортиқ бир дақиқа ҳам кутиб тура олмалигини билдирган.
Категория: DUNYO HABARLARI | Просмотров: 665 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика