Ўтган йили 60 кг
ҳосил олишга ҳам муваффақ бўлинди. Айтиш жоизки, бу экзотик мевани
етиштиришни Шермонбулоқ қишлоғида яшовчи Назир Сулаймонов ўйлаб топган.
Биринчи марта киви кўчатлари бу ерда 1999 йилда ўтқазилган эди. Фақат 7
йилдан сўнггина мева олишга муваффақ бўлинди.
Одатда киви иссиқ
мамлакатларда денгиз бўйида ўсади. Боғбон бу дарахтни бизнинг иқлимга
мослаштира олди. Қишда ҳам киви дарахти ўраб қўйилмайди, очиқ ҳолда
қолдирилади. Бу йил кивидан 70 кг ҳосил олиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилади "Ўзбекистон” телеканалининг "Ахборот” дастури.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Кивининг
келиб чиқиши шарқ мамлакатларига бориб тақалади. Уни илк бор Қадимги
Хитойда етиштира бошлашган. Мазкур мева Янги Зеландияга биринчи марта
1906 йилда келтирилган бўлиб, айнан шу пайтдан бошлаб у ўша ерда
етиштирила бошланди.
Аввалига уни "Хитой крижовниги” деб аташди,
аммо кейинроқ, мазкур мевага талаб ошганидан сўнг, уни мамлакатнинг
миллий рамзи – кичкина киви қуши шарафига аташга қарор қилинди. Айни
пайтда киви Янги Зеландияда, Калифорнияда, Франциянинг ғарбида, Италия
ва Исроилда етиштирилмоқда. Юқори қон босими, юрак хасталикларида бебаҳо
мева таркибида кўплаб дармондорилар мавжуд бўлиб, овқат ҳазм қилишга ва
озишга ёрдам беради.
|