Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 107 Mehmonlar 107 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Mart » 21 » Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари дўконлари янги жойларга кўчади
17:13:15 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари дўконлари янги жойларга кўчади |
Ўзбекистон ҳукумати "Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги Қонунини чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Ҳужжатга мувофиқ, алкоголь ва тамаки маҳсулотини таълим, спорт ва диний муассасалардан 500 метрдан кам радиусда сотаётган савдо нуқталари 2012 йилнинг 1 октябрига қадар бошқа жойга кўчирилиши керак.
Қарорга кўра, амалдаги савдо объектлари бошқа жойга кўчирилгунга қадар, аммо 1 октябрдан кечикмасдан, олдин берилган рухсат берувчи гувоҳномага асосан алкоголь ва тамаки маҳсулотининг чакана савдосини амалга оширишга ҳақли.
Ҳукумат алкоголь маҳсулотини сотиш билан шуғулланувчи амалдаги савдо объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этди.
Гуруҳ алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи амалдаги савдо объектларининг дислокацияси инвентаризациясини ўтказиши ҳамда кўчишнинг конкрет муддатларини кўрсатган ҳолда уларнинг янги жойларга кўчиши бўйича таклифларни тайёрлаши керак.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига савдо объектларини қонунчилик талабларига жавоб берадиган янги жойларга кўчиришларида тадбиркорлик субъектларига зарур кўмакни кўрсатиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил октябрида Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганди, у 2012 йилнинг 7 апрелида кучга киради.
Қонун фуқароларнинг, аввало, йигирма ёшга етмаган шахсларнинг саломатлигини алкоголь ва тамаки маҳсулотлари имтеъмолининг зарарли таъсири ва бу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек жамиятда соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий шароитларни яратишга қаратилган.
Мазкур қонун алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан 500 метрдан кам бўлган радиусда жойлашган савдо объектларида сотилишини тақиқлайди.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 790 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|