Dushanba, 25.11.2024, 12:30:35
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 107
Mehmonlar 107
A'zolar 0

21:31:07
Alisher Fayz: "Yaxshiyam qo'shig'im zahar haqida emas"


Санъаткор ҳисобот концертида бир йил йиғилган дарду қувончларини, эл орасида, ҳаётда кўрганларини айтади. 5 йилдан бери яккахон концерт берасиз. Ўзгариш учун у қадар кўп бўлмаса-да, етарли вақт. Бу йилги дастурингизда оммага нималар демоқчисиз?

Одам қанча ўргангани сайин шунчалик ожизлигини сезиб бораркан. Кичик овозим билан шунчалик эътибор қозонганимдан хурсандман. Бу эътиборни эса концертим кунлари ортиши билан изоҳлайман. Ҳали кўп ишлаш кераклигини англайман. Кўнгил тўлиш йўқ. Ишдан қониқиш бошланиши эса жимликка етаклайди. Бу дангасалик ўзаги. Ижодимни янада бойитиш даврини бошдан кечиряпман. Қўшиқни ёқтирмасдан куйлаб бўлмайди. Шундай экан, ҳаммасига қалб муҳитида меҳр доялик қилишини истайман. Бахтиёрлигим шундаки,  хато ва камчиликларимни ўз вақтида кўра оладиган яқинларим бор. Бамаслаҳат иш тутишга арзийдиган инсонлар билан ўз камчиликларимни кўраман ва илдизини суғуриб ташлайман.

Концерт дастурининг савиясини ошириш чипта харид қилганлар пулига ачинмаслиги учун қилинган энг яхши чора бўлса керак. Шу маънода айтадиган бўлсак, бу йилги дастурда севгидан бошқа яна қандай мавзуларда куйлайсиз...

Тўғри, дастурни севгисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шахсан ўзимга эса, айнан шу мавзу атрофида ўралашиб қолиш ёқмайди. Шу боисдан концертимда турли мавзуларда куйлаш жуда ёқади. Биринчи шиорим ақллилик қилиш эмас. Ёш жиҳатдан оғир тош босадиган мавзуларни куйлашга ҳали тайёр эмасдирман.  Бир томондан, таваккал қилиб катта қадам ташлаш хавотир ҳам юклайди. Бироқ, фақат бугунни ўйлаб яшаш, фақат шу кунларга мос куйлаш хонанданинг тор доирасидан нишона беради.  Нурмуҳаммад Исроиловнинг бир яхши гапи бор: "Китобларнинг ҳаммасини ўқиб чиқиш учун умримиз ҳам, вақтимиз ҳам етмайди.” Бироқ, умримиз етганича кўп ўқиш ва ўқиш зарар қилмайди. Ўтган йили йўл қоидаси ҳаракатларига бағишлаб куйладим. Санъаткор дўстларимиздан танқидлар ҳам бўлди. Маишийлашиб кетибсиз дейишди. Кимга асал, кимга шакар деганларидек, ҳамманинг таъбига таъзим қилиб куйлаб бўлмайди. Қўшиқ яралишидан олдин кўп хаёл сураман. Одатда куйламоқчи бўлган мавзуни воқеа тарзида бошимдан кечиргим келади. "Йўл қоидаси”ни яралиши ҳам қизиқ кечган. Кечқурун автомашинамда кўчага чиқдим. Тезликни ошириб кетяпман. Кўз олдимга ўғлим ва қизим келди. Тезликни секинлатдим. Йўл қоидаси - умр фойдаси. Уйга кирдим-у, қўлга қалам олиб, шеър қораладим. Хаёлга келган бошқа бир ҳолат эса жуда кулгули. Яхшиям қўшиғим заҳар ҳақида эмас...(кулади). Инсонларни яхшиликка ундайдиган тароналар куйлагим келади. Ахир, яхши қўшиқ ортидан қилинажак дуолар, улардан ҳосил бўлажак савоблар қанча!?

"Жонли ижро” ибораси ўтган йилдан бошлаб урфга кирди. Сиз билан суҳбатлашган одам забтдек овози бор экан, нега жонли куйламайди деган саволга дуч келади. Яккахон концертларингизни жонли ижрода ўтказмаслигингизга нима тўсқинлик қилади? Тажрибали мусиқачилар етишмайдими ё овоз кучингизга ишонмайсизми?

Ният йўқ эмас. Жонли ижрони қойиллатаётган устоз санъаткорлар бор. Билсангиз, фонограммадан илк бора қаттиқ кўнглим қолгани "Она” қўшиғимни ижро этганимда кечган.  Ҳамма қўшиқни фонограмма орқали ижро этиш мумкин, бироқ, волидаи муҳтарамалар ҳақидагисини эмас деган хулосага келганман. Ҳар йилги дастурларимда имкон қадар бир нечта қўшиқларимни жонли куйлашга ҳаракат қиламан.

Демак, ҳануз бу саволга очиқ жавоб қолдириб келасиз. Ишонч онлари қачон келади?

Яхши созандалар топса бўлади-ю, бироқ созлаш ишларидан кўнглим тўлмайди. Ўз овозини етарли даражада чиқариб бериша олишмаётгани боис ҳам кўп ҳамкасбларим қатори мен ҳам тўлиқ жонли концерт бермаётгандирман деб ўйлайман. Кези келиб бу муаммо ҳал бўлса, албатта, мухлисларимни жонли дастур билан хушнуд этаман.

Озодбек Назарбеков айнан бу йилги концертидан кўнгли тўлганлигини айтди. Энди ҳақиқий концерт тушунчасини англаб етганини  таъкидлади. Устозингизнинг ушбу дастуридан нималарни ўргандингиз?

Ранг-баранглик ва дастурнинг мавзуларга бойлиги менга жуда ёқди. Айниқса, "Нима керак яна бизга?” қўшиғининг долзарблиги ҳамма қатори мени ҳам таъсирлантирди. Устозимнинг халқ билан мулоқоти ҳар гал мени ҳайратлантираверади. Ундаги самимият, эл қалбига яқинликда сирлилик кўраман. Бу шундай сирки, табиийлиги билан ўзига тортаверади. Концертнинг глобаллиги унинг дунё саҳналарида тақдим этилишига катта йўл очиб берди деб ўйлайман. Айнан шу дастур "океан орти мамлакати”да ҳам катта қизиқиш билан қарши олинганлиги фикримнинг далилидир.  

 

ДАВОМИ БОР

Категория: MASHXURLAR HAYOTI | Просмотров: 2208 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика