- таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза
(аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти
йўқлиги ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варағини
тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
- ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асли;
- 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- паспорт нусхаси;
- 3,5х4,5 см (паспортдаги каби) ҳажмдаги 6 та фотосурат;
- халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа
ғолибларига ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асли.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга
бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани таълим муассасаси қабул
комиссиясига 20 июлгача тақдим этадилар, ундан кейин топширилган
тавсиянома қабул қилинмайди.
Махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумотга ва тегишли таълим тури
бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлар,
жумладан болалар спорти мураббийларидан ҳужжатлар қабул қилинади.
Махсус сиртқи бўлимларга кирувчилардан меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирмаси талаб этилади.
Абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини шахсан кўрсатади.
Абитуриент ҳужжатларининг тўлиқлиги текширилгандан сўнг wеб камера
орқали суратга туширилади ва ҳужжатлари қабул қилинади. Суратга тушириш
учун алоҳида бурчак ёки хоналар ташкил этилади. Ушбу сурат абитуриентлар
базасига киритилади ва ДТМга юборилади.
Суратга тушмаган абитуриентнинг ҳужжатлари қабул қилинмайди.
Абитуриентлар томонидан қайд этилган талаблар бажарилганда уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилмайди.
Абитуриентга ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат берилади.
Абитуриентлар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида
олишга ҳақлидирлар ("Таълим тўғрисида”ги қонун, 14-модда).
Абитуриент 26 июлдан қабул комиссияси томонидан эълон қилинган бинолар
ва аудиторияларнинг режа-чизмаларини диққат билан ўрганиб, тест
топширадиган бинонинг қайерда жойлашганлиги, аудиториянинг тартиб рақами
ва қайси қаватда эканлигини билиб олади.
Абитуриентлар гуруҳ тартиб рақами (аудитория тартиб рақами билан мос)
кўрсатилган рухсатномани 27 июлдан бошлаб таълим муассасаси қабул
комиссиясидан олади.
Кундузги, махсус сиртқи таълим йўналишлари бўйича тест синовлари, абул
тўғрисидаги низомга асосан 3 тилда, ўзбек, қорақалпоқ (Қорақалпоғистон
республикасида) ва рус тилларида, Ўзбекистон Республикасининг барча
ҳудудларида 10* июль ва 1 август куни бир вақтда ўтказилади (*билан
кўрсатилган сана ҳарбий олий таълим муассасаларига тегишли).
Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни бинога киритиш соат
7.30 да бошланади. Абитуриент бинога киришда рухсатнома ва паспортини
шахсан кўрсатади. Соат 8.00 дан бошлаб абитуриентлар ўз гуруҳлари
рақамига мос рақамланган аудиторияга кирадилар.
Қабул комиссияси тест синовлари ўтказиладиган бинога абитуриентлар
томонидан микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, алоқа
воситалари, шпаргалка ва шу кабиларини олиб кириш ҳаракатини аниқлаган
холда абитуриентнинг рухсатномаси олиб қўйилади, далолатнома ёзилади
(ихтиёрий шаклда) унга ОТМ қабул комиссия аъзоси имзо қўяди. Абитуриент
тест синовларига қўйилмайди.
Тест жараёни бошлангандан сўнг (8.30 дан кейин) абитуриент аудиторияга киритилмайди.
Тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Абитуриент тест синовларини таълим муассасасида ўқийдиган тилда ва ёзувда (кирилл, лотин) топширади.