Абдулла Тангриевнинг
исм-шарифини Пекиндаги Олимпия майдонидаги 2008-йил Олимпиада ўйинлари
ғолиблари учун бунёд этилган "Ғолиблар девори”да мармарга ўйиб ёзилганини
кўриб, ғурурланиб кетгандим. Бугун тасдиғини топган маълумот эса дилимни хуфтон
этди. Негадир, бизда машҳурлар жим, ўзини босиб юра олмайди. Санъаткорнинг
бошини силасанг, дақиқадан сўнг гўё ўзини осмондан тушгандек ҳис қилиб, ҳеч
кимни танимай қолади. Осмон қўлимда деб ўйлайди-да! Спортчилар ҳам шундай.
Ғалаба онларидан сармаст бўлиб, кейин ҳақиқий роҳатни бошқа нарсалардан излай
бошлайди...
Лондонда 27-июл куни старт
олажак Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи машҳур
спортчи, дзюдочи Абдулла Тангриев спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан 2
йилга маҳрум этилди. Дзюдо бўйича мутлақ жаҳон чемпиони, Лондонда олтин медални
қўлга киритишга энг муносиб
даъвогарлардан бири Абдулла Тангриев мана шу кунларда спорт
мусобоқаларида иштирок этишдан четлаштирилишига асосий сабаб, спорт юлдузининг
қони текширилганда, унда енгил гиёҳванд моддалари аниқланган. Тўқликка шўхликми
бу?
Жасур ҲАМРОЕВ
|