69-модда. Боланинг исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқи
Бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга.
Болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми — отасининг исмига кўра берилади.
Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОИЛА КОДЕКСИ
69-модда