Япониянинг Шимонески шаҳрида умумий зарари 5 миллион евро бўлган 8 та "Ferrari", 3 та"Mercedes Benz", 1 та"Lamborghini Diablo", 1 та"Nissan Skyline"ва 1 та "Toyota Prius"дан иборат 14 та автомобил бир-бирига тўқнашди. Дунёнинг энг қиммат автоҳалокати деб баҳоланган ушбу автоҳалокатда битта қувончли хабар, қурбонлар йўқ. 10 нафар ҳайдовчи енгил жароҳат олишди. Ушбу автоқатлиомга "Ferrari"ларидан бири ҳайдовчисининг кучли ёмғир туфайли рулни бошқара ололмай қолиши сабаб бўлди. Япония матбуотининг айтишича, бир қатор автошайдолари Хиросима шаҳрига кетишда юз берган. Автоҳалокатдан сўнг йўл 6 соат ёпиб қўйилди.