3 D кўзойнакларда кинофильмни томоша қилиш нафақат кўриш қобилиятини
пасайтириши, балки мувозанатни сақлаш учун хизмат қиладиган органда
салбий ўзгаришларни ҳам юзага келтириши мумкин.
Америкалик олимлар айнан шундай хулосага келишди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, кенг ўлчамли тасвир технологияси ёш
авлодга кўпроқ зиён етказади. Турли ёш ва жинсга мансуб бўлган
кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тажриба натижалари шундай кўринишда
бўлди. Оддий уч ўлчамли фильмни томоша қилган 30 ёшдан ошмаган ҳар
бешинчи одам кўриш борасида аниқликни йўқотгани ва кўнгил беҳузур бўлиши
ҳамда бош айланишини ҳис этган. Шу билан бирга зал ўртасида ўтирган
томошабинларда шикоятлар ҳаммадан ҳам кўп бўлган.
Массачусетс университети олимлари уч ўлчамли фильмларга ружу қўйиш
келажакда кўриш қобилияти ва мувозанатни сақлаш тизимида жиддий
ўзгаришлар юз беришига олиб келиши ҳақида огоҳлантирмоқдалар.