Главная » 2011»Dekabr»4 » 2012 йилнинг 21 декабр куни қиёмат қойим бўлиши ҳақида ...
21:22:03
2012 йилнинг 21 декабр куни қиёмат қойим бўлиши ҳақида ...
2012 йилнинг 21 декабр куни қиёмат қойим бўлиши ҳақида жуда кўп гапирилди. Эмишки, майя халқларининг тақвими шу куни тугармиш. Бу ҳақда фильм ҳам ишланди. Майялар ким бўлдики, қиёмат қойим масаласини ҳал қилишса.
Австралиялик олимлар Колумб бормасидан олдин Америка қитъасида ялло қилиб яшаган майя қабилаларига оид тақвимлардаги 2012 йилнинг 21 декабр кун санаси билан боғлиқ масалада англашмовчилик мавжудлигини, аслида бу кунни улар қиёмат куни деб эмас, балки янги даврнинг бошланғичи деб назарда тутишган экан. Тахминан 1300 йил олдинги даврга оид деб қаралган тақвимлардаги матннинг сўнгги қисми лат егани учун давомини кўришни иложиси бўлмаган. Аслида бу тақвимда милоддан аввалги 3113 йилдан, 5125 йилгача йиллар берилган экан.