Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 122 Mehmonlar 122 A'zolar 0 |
|
| | |
|
13:55:30 1 Iyuldan O'zbekistonda 5000 so'mlik pul chiqadi!!! |
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки қиймати 5000 сўм бўлган пул билетларини муомалага чиқариш
тўғрисида расман ахборот берди. Унга кўра, 2013 йилнинг 1 июлидан
бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 5000 сўм бўлган
янги пул билетларини муомалага чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари 144 х 78 мм. ўлчамдаги
ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ
рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва "5000” рақами
кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз
қатламида голографик эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя
ипи ўтказилган.
Билет олд томонининг юқори қисмида
"O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Чап қисмида
нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби
тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки
лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган. Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап
бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек Гербнинг ўнг тарафида "5000”
рақами тасвирланган бўлиб, билетнинг қийматини билдиради. Гербнинг ўнг
тарафидаги "5000” рақами устига йирик ҳарфлар билан "SO’M” сўзи ёзилган.
Ушбу тасвир тепасида билет қиймати сўз билан "BESH MING”
кўрсатилган. Нақшинкор рамканинг пастки қисмида "O’ZBEKISTON SO’MI
RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO’LOVLAR UCHUN O’Z QIYMATI BO’YICHA QABUL
QILINISHI SHART” ёзуви жойлашган. Банкнотнинг жигар ранг нақшинкор
рамкаси, "O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви, Герб, ўнг ва
чап томондаги "5000” рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда
сезилади. Оқ рангли сатҳда жойлашган "5000” рақами унинг диагонали
бўйича фарқланган икки хил рангда ишланган. Рақам тепасида билетнинг
номери ва серияси такрор кўрсатилган. Оқ рангли сатҳнинг юқори
қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини бронза рангидан яшил
рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи нақш
мавжуд. Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил "2013” кўрсатилган.
Банкнотнинг
орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ
рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида рангли нақшинкор безаклар
жойлашган бўлиб, пастки безак устида "5000” рақами акс эттирилган.
Банкнотнинг марказида "OLIY MAJLIS” меъморий биноси, бино гумбазининг
тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.
Расмнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи "5000” ва "SO’M”
ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан
"BESH MING” кўрсатилган. Уларнинг пастки қисмида турли
баландликдаги, қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ёрқин тилла
рангдан оч яшил рангга ўзгартирувчи иккита "5000” рақамлари жойлашган.
Шунингдек, банкнотнинг "5000” рақамдаги
қиймати унинг юқори ўнг бурчагида ҳам тасвирланган. Пастки қисмида
"O’ZBEKISTON SO’MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TAQIB QILINADI”
ёзуви жойлашган. Муомалага чиқарилаётган қиймати 5000 сўм бўлган пул
билетлари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан
бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз
қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул
қилиниши шарт.
Эслатиб ўтмиз, 5000 сўмлик купюранинг муомалага
чиқарилиши ҳақида интернетда анча аввал хабарлар пайдо бўлган, бироқ
Марказий банк матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқлашдан бош тортганди.
|
Категория: MULOHAZA |
Просмотров: 764 |
Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|