Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 34 Mehmonlar 34 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Fevral » 5 » 1 февралдан Ўзбекистонда уй-жой ижараси қоидаларини бузганлик учун жаримага тортишади
14:35:29 1 февралдан Ўзбекистонда уй-жой ижараси қоидаларини бузганлик учун жаримага тортишади |
Фуқаролик кодексига ва Уй-жой кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Ушбу қоида 2012 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1675-сонли қарорига асосан уй-жойларни ижарага берувчи жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган энг кам даромадларини аниқлаш мақсадида 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб бир ой учун умумий майдоннинг 1 метр квадрати учун қуйидаги ижара ҳақи ставкаларининг энг кам миқдори белгиланди:
Тошкент шаҳрида – 3000 сўм; Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 2000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1000 сўм.
Республика Президентининг юқорида кўрсатилган қарори 11-иловасининг изоҳида жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига мазкур қарорнинг 8-иловасида кўрсатилган солиқ солиш шкаласининг энг кам ставкалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган, яъни даромад суммасининг 9 фоизи миқдорида даромад солиғи солиниши белгиланган.
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома 136-бандининг мазмунидан келиб чиқиб, фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак:
- кўчмас мулкнинг ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олингандан кейин асли қайтариб берилади); - "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси ва Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олингандан кейин асли қайтариб берилади); - ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий рўйхатда турувчи шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма ҳамда доимий рўйхатга олинган шахсларнинг розилиги; - кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги; - васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги; - хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги.
Шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан кўчмас мулкнинг эгаси ўзининг СТИРини тақдим этиши керак.
Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун давлат божи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган. Уй-жойни ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун 4-банднинг "д" кичик бандида назарда тутилган давлат божи ставкаси (январь ойи учун энг кам иш ҳақи миқдори – 62 920 сўм) қўланилади.
2012 йилнинг 1 февралидан Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик маъмурий жавобгарликка тортишга, хусусан, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (энг кам иш ҳақи 62 920 бўлганида 314600 – 629200 сўм).
|
Категория: BILASIZMI? |
Просмотров: 1016 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|