Dushanba, 25.11.2024, 12:45:04
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 112
Mehmonlar 112
A'zolar 0

12:02:25
135 минг долларга «тинчимаган иш»



Сайдулла Ҳафизов хотиржам эди. Ҳадемай муаммо ҳал бўлади, жияни бу ғурбатлардан қутулиб, ўзи ҳам, оиласи ҳам тинч, сокин ҳаёт кечира бошлайди. Ахир ишни "тўғрилашга" оз эмас, нақд 100 минг доллар берди.

Бироқ воқеалар ривожи Сайдулла ака кутганчалик кечмади. Шунча ҳаракат-у отнинг калласидек ҳаражат қилганига қарамай муаммо ҳал бўлмади. Аксинча, суянчи-таянчи бўлган жияни Дилшод Хуррамов жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айбдор, деб топилиб, суд залидан қамоққа олинди!..

Бу хабарни эшитгани ҳамоно С. Ҳафизов "ишни тўғрилаш" кафолатини олган "ҳожатбарорлар"ни қидиришга тушди...

"Ҳожатбарорлар"дан бири – Рустам Матхолиқов Сайдулла акага бегона эмас, яқин таниши эди. Элликни қоралаган бу одам шу пайтгача икки марта судланишга улгурган, суд томонидан берилган охирги – ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳали тўлиқ ўтамаган эди.Жиянига нисбатан тергов ҳаракати олиб борилаётган кунлари Сайдулла ака иттифоқо Р. Матхолиқов билан учрашиб қолади-ю, гап орасида жигарининг муаммосини тилга олиб, ишни "тўғрилаш"га одам қидириб юрганини айтди.

– Бу муаммони ҳал қилса бўлади, – деди Р. Матхолиқов ишонч билан.

– Ундай бўлса ҳаракат қилайлик, – деди С. Ҳафизов кўнглида умид чироғи ёниб.

– Ҳаражати бор-да...

– Гап бўлиши мумкинмас...

Орадан кўп ўтмай, Р.Матхолиқов Сайдулла акага Саидмаҳмуд Набихўжаев деган шахсни рўпара қилади...

С. Набихўжаевнинг ўтмиши Р. Матхолиқовники каби анчайин "ёрқин" эди: ўттиз еттига чиққунча икки марта судланган, тайинли иши йўқ эди, ҳисоб. Аммо бировга ҳожати тушиб турган одам "ҳожатбарорнинг" ўтган ҳаётини суриштирармиди? Кўпга чўзилмаган музокара якуни шу бўлдики, С. Набихўжаевнинг республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорада ишлайдиган таниши бор экан.

Сайдулла ака ишонди.

Хўш, ўша валломат хизматни қанча баҳолайди?..

– Юз минг доллар!...

"Ҳожатбарорлар" оғзининг бир четидан чиққан миқдор унча-мунча одамни шошириб қўйиши аниқ. Сайдулла ака ҳам миқдор масаласида гапирмоқчи бўлган эди, шартта оғзига урдилар. Яъни, "иш" катта, ака, ахир, жиянингиз вилоят ҳокимияти молия бошқармасида етти йил бошлиқ бўлиб ишлаган. Шунча вақт раҳбар бўлган одамнинг иши "чой пулига" битармиди? Хуллас, ҳаракатингизни қилинг, буёғи гарантия!..

...Мана, "гарантия" берилган ишнинг якуни: юз минг долларни қуртдек санаб олишгани билан натижа нолга тенг бўлиб турибди!

Р. Матхолиқов ҳам, С. Набихўжаев ҳам Сайдулла аканинг саволига бир хил жавоб беришди: "Берган пулингиз камлик қилди!"

Бир хато иккинчисини етаклаб келади. Сайдулла ака "ҳожатбарорлар" билан илк учрашувдаёқ эс-ҳушини йиғиштириб олиши лозим эди. Чунки, жияни иқтисодий характердаги жиноят содир этган, агар зарар қопланса, жигаргўшаси озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилиниши аниқ эди.

Иккинчи хато шуки, "ҳожатбарор"ларнинг "100 минг доллар камлик қилди", деган гапига лаққа ишонди. Ахир, бир марта алдаган одамнинг рост гапиришига кафолат борми? Албатта, йўқ. Шундай бўлди ҳам. Аммо шу оддийгина ҳақиқатни англаб етгунча Сайдулла аканинг яна 35 минг АҚШ доллари "ухлашига" тўғри келди. Жами 135 минг "кўки" билан ҳам масала ҳал бўлмагач, фирибгарларнинг, "Яна 20 минг олиб келинг", деганидан кейингина ўзига кела бошлаган Сайдулла Ҳафизов "хўп бўлади", дея тегишли идорага мурожаат қилди...

Воқеаларнинг кейинги ривожи маълум: Р.Матхолиҳов ва С. Набихўжаев ўзларининг"соғин сигири"га айлантираёзган С.Ҳафизовдан "қолган пул"ни олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза ҳилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинди. Кейин тергов, суд...

...Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди ҳукмига кўра, Рустам Матхолиқов ва Саидмаҳмуд Набихґжаевларнинг ҳар бирига тўққиз йилдан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

С.Ҳафизовнинг учинчи хатоси ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. Эҳтимол, у фирибгарларнинг устидан ёзсам, улар қўлга тушгач, пулларим қайтариб берилади, деган ўйда бўлгандир. Қонунга кўра, пора тариқисида берилган ҳар қандай шаклдаги моддий бойлик қимматликлари давлат фойдасига ўтказилади. "Иш битириш"га деб берилган 135 минг АҚШ долларининг ҳам тақдири шундай бўлди...

Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 767 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика