Yakshanba, 19.05.2024, 17:58:42
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 10
Mehmonlar 10
A'zolar 0

15:23:58
Жуфтингизни ардоқланг! Гул тутқазмаса ҳам, совға бермаса ҳам!..

«Сиз мени яхши кўрмайсиз...» дейди аёл навбатдаги оилавий «дока қуриш» можаросини бошлашдан аввал. Бу сўзларнинг давомига истаган иборани қўшиш мумкин: «...гул совға қилмайсиз», «...мен билан гаплашмайсиз», «...айлангани олиб чиқмайсиз» ва ҳоказо. Баъзан аёлларга қараб, уларнинг оилавий ҳаёт ва ҳар бир муаммоларида эрларини айбдор қилиш маҳоратлари қаршисида буюк мантиқшуносларнинг ҳам ақли ип эшолмай қолса керак, деган фикрга келаман. Бекорга бир аёлнинг макрини қирқ туяга ортишмаган, шекилли.

Табиатан аёл ва эркак бир-бирини тўлдиради, дейишади. Кузатишим бўйича, оила бахти аёлнинг оқилалигига боғлиқ. Оналар ёш қизларига аёллик ва рафиқалик сирларини ўргатиб боришади. Аммо баъзи ҳолларда бу маслаҳатлар унут бўладию кўнгил ишқ ва унинг исботини истаб қолади. Бу турли сериал, фильм ёки қўшни келинларнинг мақтанишлари таъсири остида рўй бериши ҳам мумкин. Шунда аёл ўз турмуш ўртоғига бошқача кўз билан қарай бошлайди. «Кирни қилдан ҳам топиш мумкин, фақат қидиришга тушсанг, бас», дерди момогинам.

Талаб: севги исботи

«Нега менга чиройли изҳорларни айтмас экан?» дея бошланган саволлар оқими «бошқа бирортасини топиб олдимикан?» деган ўйу гумонлар уммонига айланади. Аксарият ҳолларда йўқ жойдан излаб топилган бу гумонлар остида аёл ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Руҳшунослар фикрича, аёллар эрларини айбдор қилишни яхши кўришар экан. Бунинг сабаби, айбдор кишини ўз измингизга юритиш жуда осон кечар эмиш. Ва аёл шу йўл билан эр севгиси нархини «савдолашиш»ни бошлайди. Кузатишимча, қанча кўп гул ва бошқа совғалар қилинса, бу севгининг тарозиси оғир келадигандек. Мабодо эр бирор муҳим санани унутиб қўйган бўлса, рафиқасига бирор байрамда гул совға қилмаса, тарози палласи севгининг енгиллашиб бораётганини кўрсатаётгандек. Бундай пайтларда аёлнинг кўнгли яна кўпроқ севги ва унинг исботини талаб қила бошлайди.

Психология нима дейди?

Аёл ва эркакнинг мижози бир-биридан фарқ қилади. Эркаклар кўпинча холерик мижозли бўлиб, бундайлар ғайратли, фаол ва шу билан бирга, бетоқат бўлишади. Яъни эркаклар табиатан аёлларга нисбатан қўполроқ, шунданми, холерик мижозни «эрлик мижози» ҳам дейишади.

Аксарият аёллар табиати эса тез таъсирланувчан ва мелонхолик. Улар ўз ҳис-туйғуларини ошкор этишдан уялмайди ва кайфиятлари ўзгарувчан бўлади. Эркаклар ўз кечинмаларини ошкор этишни хуш кўрмайди. Аёл эса айнан мана шундай ҳиссиётларни кўришни истайди.

Қадим-қадимдан эр ва хотин бир бутун дея саналган. Ҳақиқатан ҳам, эркакнинг қатъияти — аёлнинг эҳтиёткорлиги билан, қўполлиги — юмшоқлиги билан, турмуш ҳаётини жиддий қабул қилмаслик — аёлдаги эстетик талабларнинг юқорилиги билан тўкис бўлиб туради.

Умуман олганда, илмий тадқиқотлар натижасига кўра, аёл ва эркакнинг фикрлаши, оила ҳақидаги тасаввурлари, ҳатто тана тузилишлари, миясининг ишлаши ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади, бир-бирининг нуқсонларини тўлдиради ҳам.

Орзудаги шаҳзода

Фильмдаги бўй-басти келишган актёр ўз севгилисига гул тақдим этиб, севги изҳор этар экан, томошабин аёлнинг кўзлари ёшга тўлганча эрига разм солиб қўяди. Қорнини қашиб, экрандаги актёрга энса қотириб қараб турган эри бир пайтлар орзу қилган шаҳзодага ҳеч ўхшамаслигини кўриб, аёлнинг ўз-ўзига раҳми келиб кетади. Аёл эрининг бир ортиқча гапи ёки бошқача қарашини ҳам ўзига нисбатан эътиборсизлик, кўнгли совиши деб қабул қилади. Кўрган саҳнаси ёки қўшни келиннинг ўз эри ҳақидаги мақтовлари таъсири остида эридан ҳам романтик ҳаракатлар кутади, эрнинг узукун ишдалигини, унинг ҳам ўзига яраша муаммолари борлиги унутади. Худдики, ҳаёти қоронғу бир зимистонга айлангану, биргина гул ва ёки совға уни ёритишга қодирдек. Ва албатта бу истаклар қовоқ-тумшуғу дакки-дашномларга айланиб, эр томон отилади.

Аёл, гул ва эр…

Гул, романтик севги изҳорлари гўзал, албатта. Лекин шу билан бирга, турмушнинг турли даврлари ҳам бўлишини унутиб қўймаслик лозим. Ҳар бир эркак ҳам ўз севгисини сўзлар ёки совғалар орқали ифодалай олавермаслигини ҳам эътибордан четга қолдириш нотўғри.

Руҳшуносларнинг таъкидлашича, эркаклар бекорчи сўзлардан кўра, ўз иши билан севгисини намоён этишни афзал билишади. Яъни агар эрингиз бузилиб қолган жўмракни тузатса, куйган чироқни алмаштириб берса, билингки, бу унинг сизга нисбатан муҳаббати изҳори.

Сўзсиз севги изҳори

Мабодо эрингиз севги изҳор қилмаса ҳам, эътиборли бўлинг. Чунки яхши ниятлар билан бир ёстиққа бош қўйган турмуш ўртоғингизнинг севги изҳори унинг табассумида, сизга «ойиси», «аяси», «хотинжон» деган мурожаатларида, фарзандларингизда, биргина эркалашида... намоён. Аёллик — оқилалик, дейдилар. Маккоралигингизни четга суринг-да, оилани баҳс ва мунозара саҳнасига айлантиришдан аввал турмуш ўртоғингизга биргаликдаги ҳаётингизнинг илк лаҳзаларидаги каби меҳрли назар билан боқинг, сўнгра ўзингизга ҳам бир қиё боқиб қўйинг.

Ойна эффекти

Психологияда «ойна эффекти» деган ибора мавжуд. Унга кўра, биз оламга ва атрофдагиларга қандай муносабатда бўлсак, улар ҳам бизга шундай муносабатда бўлишади. Аёл ўзини эъзозлаши билан бирга турмуш ўртоғини ҳам қандай бўлса шундайлигича қабул қила билиши лозим. Бахтли оила сири нафақат ўтли муҳаббатда, балки бир-бирини борича қабул қила билишда, баъзи кичик нуқсонларга кўз юмиб, катта фазилатларни кўра билишда ҳамдир.

Жуфтингизни борича севинг!

Бир пайтлар ошиқ бўлганингиз бу йигит ҳали ҳам ўша-ўша, фақат севги тафти вақт ўтиши билан бироз бошқача тус олишини, унинг ўрнига бошқа ҳиссиётлар келишини ҳам унутманг. Бу ҳиссиётларнинг йўналиши салбий ёки ижобийлиги эса кўп ҳолларда аёлга боғлиқ. Турмуш ўртоғингизнинг гул кўтариб келмаслигига, муҳим саналарни ёдидан чиқаришию совға бермаслиги айб эмас. Узукун рўзғорингизни бутлаш, бирингизни икки қилиш ғамида юргани — унинг севги изҳори. Бозор-ўчар қилиб, оилага керакли нарсаларни кўтариб келиши тақдим қилмаган гуллари бадали. Уни борича севинг, ардоқланг, ажаб эмас у сиз кутмаган бир онда қўлларида бир қучоқ гул кўтарганча кириб келса...

Машҳурлар нима дейди?

Рустам САЪДУЛЛАЕВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Келинойингизга юмшоқкўнгиллигим ёқади. Овқатга инжиқлик қилмайман ва яна бошқа ҳолатларда ҳам уни тушунишга ҳаракат қиламан. Чунки иш, оила билан кўп нарсага улгурмаслиги мумкин, буларни ҳам эътибордан четда қолдирмайман. У ҳам мени хурсанд қилишга ҳаракат қилади, албатта. Турмуш қургандан 2-3 йил ўтгач, эр-хотин бир-бирининг одатларини яхши билиб олади. Оиладаги муносабатларнинг қанчалик яхши бўлиши уларнинг ҳар иккисига ҳам боғлиқ. Аёл эрини яхши кўрса, унинг кичик камчиликларига аҳамият бермайди, эркак ҳам худди шундай. Бу албатта иккисининг феъл-атворига боғлиқ. Баъзан аёл ён босса, баъзи пайтда эр ён босиши ҳам мумкин. Оилани бошқа оила билан солиштириш тўғри эмас. Ҳар икки томон ҳам ўз оиласининг тинчлиги ва бахти учун ҳаракат қилиши лозим.

Мурод РАЖАБОВ, Ўзбекистон халқ артисти: — Турмуш ўртоғим оиламни, фарзандларимни яхши кўришим, уларга бўлган муносабатимни катта фазилатларимдан бири, деб ҳисоблайди.

Оилада эркакни қандай бўлса, шундайлигича қабул қила билиш аёлнинг фазилатига киради. Албатта турмушда эр-хотин бир-бирининг инжиқликларини кўтаради. Аммо аёл эрнинг инжиқлигини кўпроқ кўтариши ҳақида ҳам ёзиб қўйинг.

Афзал РАФИҚОВ, Ўзбекистон халқ артисти: — Ҳозирги кунда нимага эришган бўлсам, барчасида рафиқамнинг ҳиссаси бор. Турмуш ўртоғимга деярли барча жиҳатларим ёқади, аммо бир камчилигим бор: у ҳам бўлса рўзғор ишларига аралашмаслигим. Аммо рафиқам бу камчилигимни ҳам қабул қилади ва мени ўзгартиришга ҳаракат қилмайди. Муроса қила билиш — маҳорат ва у оила мустаҳкамлигини таъминлайди. Қарс икки қўлдан чиқади. Мен ҳам ўз ўрнида оила мустаҳкамлиги учун рафиқам билан биргаликда ҳаракат қиламан.

Ёдгор САЪДИЕВ, Ўзбекистон халқ артисти: — Аёлим жуда оқила аёл. Ўзи сўраб бир нарса олдирмайди. Албатта эркак ҳам ўз фаҳму фаросатидан келиб чиққан ҳолда аёлига кутилмаган совғалар қилиши мумкин.

Аёлларнинг эрига нисбатан гул беринг, совға беринг деб талаб қўйиши эса нотўғри. Буни ортиқча эркаликка йўйиш мумкин. Оиладаги муҳитга ҳам аҳамият бериш керак. Саришталикдан тортиб, оила тинчлигига қадар ҳаммаси кўп ҳолларда аёлга боғлиқ. Ва талаб қўйишдан аввал аёл мана шу томонларини ҳам ўйлаб кўриши лозим.

Категория: SEVGI | Просмотров: 981 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
_-_AnGeL_-_ Спам
17
10.2011
omad tongue
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика