Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак ўз мансабини суистеъмол қилганлик айби билан суд томонидан 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Париж шаҳри суди 79 ёшли собиқ раҳбарни "давлат мулкини ўзлаштириш" ва "мансабини суистеъмол қилиш" айблари билан айблади. Ширак 1977-95 йиллар оралиғида Париж мэри бўлиб ишлаган пайти партиясидаги депутатларга ҳокимият бюджетидан маош тўлаганлик айби билан айбланиб келаётган эди. Бу даъво Францияда II Жаҳон урушидан кейин илк бор давлат президентини суд қилиниши жиҳати билан алоҳида эътироф этилмоқда. Ушбу даъвода айбдор деб топилган Ширак жиноий жавобгарликка тортилган илк президент сифатида Франция тарихдан жой оладиган бўлди.