Yakshanba, 19.05.2024, 19:41:41
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

18:58:24
ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВ: "M&TVA-2011 Кимларнинг номзоди қўйилганидан хабарим йўқ!"
Жаҳонгир Отажонов  учун 2011 йил ҳар қачонгиданда омадли келди. Икки кунлик яккахон концертини жонли тарзда ўтказди-ю, ҳамманинг оғзига тушди. Йўқотган мухлисларини қайта топди. Бошқаларга сохта мухлислик қилаётганлар меҳрини эса ўзига  мустаҳкамлаб олди. Хуллас, кўплаб ҳамксблари учун янги идеал сифатида қайта кашф этилди. 100 фоиз жонли ижро деганда кўз олдимизга фақат Юлдуз Усмонова келарди. Ана энди ана шу ягона сафнинг иккинчиси Жаҳонгир Отажонов дея эътироф этила бошланди! Юлдуз Усмонованинг туғилган кунида навбатчи хизматда бўлиш "бахт”ига муясар бўлган ва буни шараф деб билган хонанданинг жонли ижро ҳақидаги фикрларини билиш жуда қизиқ. 

-Келгуси йилдан бошлаб, жонли ижро йўқолади деган гап бор. Жаҳонгир, сизнингча, кимлар сараланиб қолади?

-Юлдуз Усмоновага ҳеч қандай шубҳа йўқ. Улуғбек Отажонов, Ўлмас Оллоберганов ҳам ўз овозига ишонганлардан. Озодбек Назарбеков ҳақида (ўйланиб...) билмадим, аниқ бирон нарса дея олмайман. Икки кунлик концертимни ҳатто мен ҳам 100 фоиз жонли бўлди деб айта олмайман. 80 фоизига кафолат бор! Қолганида барибир "минус” мусиқалар ишлатилди. Яратганнинг инояти билан жонли куйлашни эпладим деб ўйлайман. Бу билан айтмоқчи бўлганим, 100 фоиз жонли куйлаш игна билан қудуқ қазишдек гап. Янада аниқроқ жавоб берсам, йигирматадан ошмаса керак жонли ижрода екуйлайдиганлар. Сайтингизда ёзадиганларингиз сафи ҳам жуда қисқариб кетади (кулади). 

-M&TVA-2011 бўйича кимларга овоз берасиз?

-Кимларнинг номзоди қўйилганидан хабарим йўқ. 

-«Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» бўлишга Лола, Райҳон, Рухшона, Мунис кабилардан қай бири арзийди?

-Билмадим. Улардан биронтасига овоз бера олмайман.

-Қизиқ, унда "Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” деб Алишер Файз, Шохруххон, Жасур Умировлардан қай бирини муносиб деб биласиз?

-Ҳеч қайсисини. Бироқ, Шохруххонинг  клипларидан шу маълумки, у жонли ижрода ҳам куйлай олса керак. 

-Йил қўшиғи қайси бўлди, сизнингча?

-Шохруххоннинг «Зўрсан” клипи менга жуда ёқди. Қўшиқ ҳам оммалашди деб ўйлайман. Онасидан ўтган шекилли, Шохруххон шу клипида актёрлик маҳоратини тўлиқ оча олган. 

-Қизиқ, бу йил неча кун жонли тарзда яккахон концерт берасиз?

-Уч кунни режалаштиряпмиз. 

Бу Жаҳонгир билан блиц-суҳбатча эди. Яқинда у билан яна дийдорлашамиз.
Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 662 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: M&TVA-2011 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика