Yakshanba, 19.05.2024, 22:11:54
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 15
Mehmonlar 15
A'zolar 0

22:28:56
Замонавий телерадио тармоғи:Келинг, фикрлашамиз!

Тошкент ўтган ҳафтада журналист аҳлининг мулоқот марказига айланди. Пойтахтимиз бирданига икки нуфузли медиа-анжуман — халқаро давра суҳбати ҳамда Ижтимоий телерадиороликлар IV миллий фестивалига мезбонлик қилди…

Бизни 180 мамлакатдан томоша қилиш мумкин

Халқаро давра суҳбати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Конрад Аденауэр фонди ваколатхонаси, ЮНЕСКО, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманда мутахассисларимиз Австрия, Болгария, Германия, Япония, Италия, Жанубий Корея давлатлари экспертлари билан биргаликда теледастурларни яратиш ва тарқатиш соҳасидаги Ўзбекистон ва хориж тажрибаси билан танишдилар.

Бу борада Ўзбекистон амалиёти муҳокама қилинар экан, юртимизда телерадиодастурларни сунъий йўлдош алоқа тармоғи орқали тарқатиш тизими кенг йўлга қўйилгани таъкидланди. Бугунги кунда биздаги миллий телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 мамлакатига ўттизга яқин йўналиш бўйича тўғридан-тўғри узатиладиган каналларга эга. Телерадиоканаллар томонидан тайёрланадиган кўрсатув ва эшиттиришлар реал вақт режимида интернет тармоғи орқали жаҳонга узатилмоқда. Эфир материалларини тайёрлаш жараёнида замонавий рақамли ва мультимедиа технологиялари қўлланилмоқда. Бунда нодавлат оммавий ахборот воситаларининг ҳар томонлама қўллаб- қувватланаётгани муҳим омилдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш соҳасида рақобатни янада кучайтириш, телерадиодастурларни узатиш борасида мобиль ва рақамли телевидение каби илғор замонавий технологияларни жорий этиш, телеиндустриянинг истиқболли янги тармоқларини ташкил этиш учун зарур шароитларни яратишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда сўзга чиққан ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятовичнинг таъкидлашича, мазкур давра суҳбати давлат, нодавлат ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасида соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, рақамли телевидениени жорий қилиш масалаларда ўзаро фикр алмашиш майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

— Ўзбекистондаги электрон медиа тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда, — дейди Германиянинг «ZDF» минтақавий студиялар директори Йоханс Эдмурд Клаэс. — Соҳада эришилган натижалар ҳам ушбу ислоҳотларнинг нечоғлик тўғри йўлга қўйилганини исботламоқда. «ЎзНТТ» ва «Форум-ТВ» нодавлат телеканаллари фаолияти билан танишар эканмиз, барча ташкилий ва техник ишларнинг юқори савияда бажарилишига гувоҳ бўлдик.

Давра суҳбатида телерадио соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, мазкур йўналишда самарали рақобатни яратишга оид масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, миллий ва халқаро тажриба таҳлил этилди.

Мулоқот қатнашчиларининг фикрича, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар Ўзбекистон ОАВларини янги босқичга, халқаро миқёсга олиб чиқишга асос бўлмоқда.

"Ҳаётинг ўз қўлингда, алданиб қолма!”

ролиги ғолиб деб топилди

Ижтимоий телерадиороликлар IV миллий фестивали пойтахтнинг "Ўзбекистон” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Кўп сонли томошабинлар, фахрий меҳмонлар, фестиваль иштирокчилари ижтимоий йўналишдаги энг сара медиа маҳсулотлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Фестиваль Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассосацияси (ЎзЭОАВМА) томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси кўмагида ўтказилди. "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, "Келажак овози” ЁТМ, "Меҳр нури” хайрия жамғармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Конрад Аденауэр фонди ваколатхонаси, ЮНЕСКО, ЕХҲТ ва бошқа миллий ва халқаро ташкилотлар фестиваль ҳамкорлари сифатида иштирок этишди.

Фестиваль доирасида "Соғлом турмуш тарзи”, "Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, болалар ҳуқуқларини таъминлаш”, "Жамият ҳаётига хавф солаётган турлииллатлар ҳақида аҳолини хабардор этиш” каби қатор ижтимоий долзарб мавзулардателе- ва аудиороликлар танлови ўтказилди.

Мамлакатимизнинг таниқли жамоат арбоблари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати ғолибларни он-лайн режимида электрон овоз бериш йўли билан аниқлади. Ижодий ишлар муаллифлари қимматли совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда "Озод юрт тўлқинлари” медиа фестивали доирасида ўтказилган "Мустақиллик – энг буюк неъмат” кўрик-танловининг ғолиблари — "Ucell” компанияси, "Мулоқот” телестанцияси, "Пойтахт радиоси”га ҳам совринлар топширилди.

Фестивалнинг барча иштирокчилари ушбу кўрик ижтимоий йўналишидаги миллий теле- ва радио журналистикамизни янада юқори поғонага кўтарганини, ижодкорларни самарали ижтимоий телерадиомаҳсулотлар яратишга ундаганини эътироф этишди.

Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 705 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика