Главная » 2012 » Aprel » 22 » Ўзбекистонликлар 2017 йилгача рақамли ТВ га
09:30:16
Ўзбекистонликлар 2017 йилгача рақамли ТВ га
2012 йилнинг 17 апрелида
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Ўзбекистон Республикасида
рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури
тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни кўзда тутади:
- рақамли телеузатишни жорий этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани техник-технологик ривожланишни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш;
- республикада рақамли телевидениега 2 босқичда ўтиш (1-босқич – 2012-2015, 2-босқич – 2016-2017 й.), бунда 2017 йил охиригача мамлакат аҳолиси рақамли телевидение хизматларига тўлиқ ўтади;
- рақамли телеузатишнинг ер усти тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация