Yakshanba, 19.05.2024, 19:41:53
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

16:17:38
Ўзбекистондаги жазирама иқлим ёмғир ва момақалдироқларга алмашади
7 август куни бутун Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда. Август бошида Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди (1-6 август кунлари учун об-ҳаво маълумоти)
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-5 августда +34…+39 даража, 6-7 августда +30…+35 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-6 августда +35…+40 даража, 7 августда +32…+37 даража бўлади. Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-6 августда +35…+40 даража, 7 августда +32…+37 даража бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража илиқ, кундузи 4-6 августда +37…+42 даража, 7 августда +33…+38 даража иссиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-6 августда +35…+40 даража, 7 августда +32…+37 даража бўлади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража илиқ, кундузи 4-6 августда +25…+30 даража, 7 августда +21…+26 даража бўлади. Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистонда меъёрдагидан юқори жазирама ҳарорат кузатилган, ўз навбатида, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига иссиқдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берган эди. Шунингдек, жазирама кунлари тез тиббий ёрдамга мурожаатлар сони икки бараварга ошгани маълум қилинган эди.
Категория: OB-HAVO | Просмотров: 1061 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика