Статистика |
Xozir saytda 10 Mehmonlar 10 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Fevral » 21 » Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа компанияси ўз телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартирмоқчи
16:40:26 Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа компанияси ўз телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартирмоқчи |
Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа оператори ўз абонентлари телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартириши ҳақида маълум қилди. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг номерлаш режасини ўзгартириш тўғрисидаги фармойишига биноан "Билайн" ва "МТС" компаниялари бирдан бошланадиган рақамларни ўзгартиради. Хусусан, "Билайн” компаниясининг 105, 106, ва 108рақамларидан (префикс) бошланадиган абонентлик рақамлари мос равишда 805, 806 ва 808 га ўзгаради. Компания матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ўзгаришлар фақат +99890 коди билан бошланадиган рақамларга тааллуқли бўлади.
"МТС” компаниясининг 100, 101, 102, 103, 104, 107бошланадиган тошкентлик абонентларида (код +99897) шунга мос равишда 800, 801, 802, 803, 804 ва 807 га ўзгаради.
Иккала компанияда ҳам префикс ўзгаришидан олдин абонентлар SMS орқали қўшимча равишда хабардор қилинишини маълум қилишмоқда.
Қолган компаниялар ҳозирча номерлашдаги ўзгаришлар тўғрисида маълум қилишмаяпти.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 1279 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|