Yakshanba, 19.05.2024, 19:25:12
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 14
Mehmonlar 14
A'zolar 0

19:52:37
Ўзбекистонда UzAuto Trailer янги автозаводи очилади

Яқин орада мамлакатимизда янги UzAuto Trailer заводини ишга тушириш режалаштирилган. Бу эса Ўзбекистонда бутундунёга машҳур MAN юк техникасини ишлаб чиқариш лойиҳасининг учинчи босқичи ҳисобланади.

12uz.com ахборот порталининг USSO Design реклама агентлигига таяниб хабар беришича, UzAuto Trailer осма ва тиркама техника ишлаб чиқариш, самосвал кузов ва яримприцеплар, контейнерташувчи, автоташувчи, чодирли, изотермик яримприцеп ва бошқа махсус техника ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирда янги завод биносининг ташқи ва ички томонига сўнгги безак бериш ишлари олиб борилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси 2009 йилнинг 29 августида ташкил топган бўлиб, унинг муассислари «Ўзавтосаноат» (51%) ва MAN Truck & Bus AG (49%) ҳисобланади. Ўтган йилнинг июл ойида «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК MAN йирик габаритли юк автотранспорти заводининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Завод қурилишининг илк босқичида йилига 5000 та шатакчи ва шассиларни йиғиш ва бўяш, шунингдек ташхислайдиган участка, дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларини ишга тушириш кўзда тутилган эди.

Кейинчалик янги қурилиш мажмуасида ром ташувчи юк машиналарининг кабиналарини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Узоқ муддатли истиқболли режада йилига 20 мингта маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Ўтган йилнинг 9 ойи давомида корхона цехларидан 653 юк машиналари чиққан. «JV MAN AUTO-Uzbekistan» реклама ва маркетинг бўйича бош менежери Алишер Алиқуловнинг айтишича, ҳозирда корхона Туркманистон, Афғонистон, Қозоғистон, Озарбойжон ва Россияга махсус машина етказишни йўлга қўйган. Ҳозирда корхона йилига уч мингтагача автомобил ишлаб чиқармоқда.

Категория: KINO YANGILIKLARI | Просмотров: 701 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика