Yakshanba, 19.05.2024, 19:25:29
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 15
Mehmonlar 15
A'zolar 0

14:29:41
Ўзбекистонда Халқаро қуёш энергияси институти очилди

Ўзбекистонда Халқаро қуёш энергияси институти очилди


Халқаро қуёш энергияси институти Осиё тараққиёт банкининг молиявий кўмагида ташкил этилди.


Мазкур институт қуёш энергиясини бўйича замонавий технологияларни илгари суриб, уларни ривожлантириб боради. Унинг ёрдамида Ўзбекистон қуёш энергетикаси бўйича билимларнинг минтақавий хабига айланишни режалаштирган.

UzDaily.uz сайти хабарига кўра, институтнинг очилиш маросимида Осиё Тараққиёт Банки раҳбари Харухико Курода иштирок этди. 

"Ўзбекистонда ишлатилаётган электр манбалари орасида қуёш энергиясидан фойдаланиш юқори потенциалга эга. Уни иқтисодиёт траққиёти йўлида ёқилғи сифатида фойдаланиш шунчаки вариант эмас - бу зарурият", - дейди Курода.


Халқаро институт мақомига эга ушбу маскан илмий-техник ва лойиҳалаш ташкилоти сифатида фаолият юритади. Янги институтда қуёш энергияси бўйича конкрет лойиҳалар ишлаб чиқиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳукумати қуёш энергияси институтини очиш таклифини Осиё Тараққиёт Банкининг 2010 йил май ойида Тошкентда ўтказилган саммитида илгари сурган эди.

Серқуёш Ўзбекистонда бундай муассасанинг очилишини ОТБ қувватлаб, уни молиялашни тўлиқ зиммасига олди.

Бугунги кундаги мавжуд технологиялар 179 млн.тонна нефтга тенг бўлган миқдорда энергия олиш имконини беради, бу республикада қазиб олинадиган ёнилғи ҳажмидан уч баравар кўп бўлиб, атмосферага ташланаётган 447 млн.тонна карбонад ангидрид гази ва бошқа турли кимёвий бирикмалар миқдорини сезиларли даражада камайтиради.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1237 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика