Yakshanba, 19.05.2024, 20:26:59
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 16
Mehmonlar 16
A'zolar 0

09:53:49
Ўзбекистонда яна ёмғир ва момақалдироқ кутиляпти
Ҳафта бошида республика жануби бўйлаб, ҳафта ўртасидан эса марказий вилоятлар бўйлаб баъзи жойларда кучли шамол билан жала ёмғирлари қуйди. Ёмғирлар тоғли ва текислик ҳудудларининг нотекис исиши ва намликнинг буғланиши ҳисобига кескин ривожланган конвекция туфайли юзага келди. Баҳорги ойларида бундай ёмғирлар Ўрта Осиё ҳудуди учун хос ҳолат. Одатда улар қисқа муддатли, локал ва кўп ҳолларда анча жадал бўлади.

25 апрель куни Тошкентда момақалдироқ ва дўлли жала ёмғири бўлганди. Шу куни тушган ёғинлар миқдори 27 мл ни ташкил этди, бу апрель ойи нормасининг 40% га яқини демакдир.

Охирги 30 йил ичида Тошкент учун суткалик ёғинларнинг максимал миқдори 40 мл ни ташкил этди. Бундай кучли ёмғир Тошкентда 1993 йил 24 апрелда бўлганди. Охирги йилларда шунга ўхшаш жараёнлар 2012 йилнинг 12 апрелида (бир суткада 24 мл), 2010 йилнинг 29 апрелида (22 мл) ёғган.


Мамлакат ҳудудлари нимани кутиши мумкин? Об-ҳаво маълумотини Pogoda.olam.uz сайтида кўриш мумкин.


Ўзбекистон Гидрометмарказининг бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM.uz сайтига берган маълумотига кўра, момақалдироқли, баъзида дўлли локал кучли жала ёмғирлари республиканинг бошқа туманларида ҳам ёғган.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғирлар, кучли шамолли момақалдироқ бўлади. Якшанба куни ҳарорат яна 2-3 даражага тушиб, +21 +23 ни ташкил этади. Келаси ҳафта бошида, 30 апрель ва 1 майда Ўзбекистон ҳудудида ёғинлар кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрда бўлади, кечаси 13-18, кундузи +23 +28 даражани ташкил этади.
Категория: OB-HAVO | Просмотров: 891 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: момақалдироқ, Да, Ўзбекистон, кутиляпти, ёмғир, Яна, ва | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Admin Спам
29
04.2012
xa baribir Baxor xavosida
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика