Yakshanba, 19.05.2024, 18:37:47
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 19
Mehmonlar 19
A'zolar 0

22:22:38
Ўзбекистонда дарс қолдирган болаларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади
 

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Podrobno.Uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Интернет-нашрнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳаси ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда таълим олишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаётганликлари ҳолатлари аниқлангани сабаб ишлаб чиқилмоқда.

«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи қонун вакиллар вояга етмаган болаларнинг «мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгар» эканликлари белгилаб қўйилган. Бироқ, амалда ўн икки йиллик мажбурий таълимни олиш жараёнида болалар балоғат ёшига етишади, яъни, 18-19 ёшга тўлишади. Ўз навбатида, бу ҳолат жавобгарлик нормасини боласи вояга етган ота-оналарга нисбатан қўллашга халал бермоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2012/2013 ўқув йилида асоссиз равишда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида дарс қолдирган ўқувчиларнинг 30 фоизини 18 ёшга тўлган шахслар ташкил этган. Ушбу шахсларнинг вояга етганлиги уларнинг ота-оналарини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси – «Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик» бўйича жавобгарликка тортишни истисно қилади.

Шу сабаб, болаларнинг ўн икки йиллик мажбурий таълимни олишларини кафолатловчи ҳуқуқий механизмларни янада мукаммаллаштириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилиши кутилаётган тўлдириш вояга етган фарзандларининг умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълимни олишига қаршилик кўрсатган ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакилларни жавобгарлик тортиш имконини беради.

Маълумот ўрнида, 2012 йил мартида Вазирлар Маҳкамаси пахта йиғим-терим ишларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймайдиган, шунингдек, ўқувчиларнинг дарсларга доимий қатнашишларини назорат қилиш масаласига алоҳида урғу берувчи қарорни эълон қилган эди.

Категория: DUNYO HABARLARI | Просмотров: 691 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика