Yakshanba, 19.05.2024, 21:40:18
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 18
Mehmonlar 18
A'zolar 0

15:30:57
Ўзбекистонда ҳафта якунлари: МТCнинг ўчирилиши ва футуристик Тошкент

Ҳафта бошида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианни қабул қилди. Учрашувда минтақавий хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди.


Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ишбилармонлари учун иккита муҳим янгилик эълон қилинди. Давлат раҳбари "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларни имзолади. Биринчи фармонга кўра, 1 августдан бошлаб тадбиркорлар учун 80 та рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинади. Иккинчи Фармон ҳам қатор янгиликлар киритган.

Ўтган ҳафтада Вазирлар Маҳкамасида I ярим йилликда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8,1 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 7 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 7,1 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми – 8,6 фоизни ташкил этган. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилган. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичлардан ортиқ бўлмади.

10 миллионга яқин ўзбекистонликнинг уяли алоқасиз қолгани ўтган ҳафтанинг энг асосий ижтимоий янгилигига айланди. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мунтазам равишдаги қўпол қонунбузарликлар туфайли МТС-Ўзбекистон компаниясининг лицензиясини 10 кунга тўхтатди. Шу муносабат билан МСТ абонентлари бошқа компанияларга, асосан "Билайн” ва "Юселл”га улана бошлашди. Компаниялар янги абонентларни улаш бўйича ишларни ташкил этишга уринаётган бир пайтда, одамлар фирибгарликларга дуч кел келишган. Баъзи жойларда уланиш нархи ошириб кўрсатилган, рақамлар қиммат нархларда сотилган. Шунингдек, абонентлар ҳисобни тўлдириш муаммосига ҳам тўқнаш келишган. Абонентлардан тўлов учун 3 минг сўмдан кам маблағ қабул қилинмаган. Бироқ вазият давлат органлари томонидан назоратга олиниб, тез орада қоидабузарликлар бартараф этилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир қатор хорижий ОАВда пайдо бўлган бир ёқлама ва ғаразли хабарлар муносабати билан Ўздунробита” ХК МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноий иш юзасидан олиб борилаётган тергов иши бўйича расмий баёнот берди. Унда Бош прокуратура ОАВни "Ўздунробита" бўйича тергов жараёнини холис ёритишга чақирди.

Ўтган ҳафтада Тошкентнинг тубдан ўзгариши тўғрисидаги маълумот пайдо бўлди. Биринчидан, ҳозир қарийб 33 минг гектарни ташкил этувчи шаҳар ҳудуди ҳозир шаҳар ташқариси ҳисобланган туманларни қўшиб олиш ҳисобига 41,8 минг гектаргача кенгайтирилади. Иккинчидан, шаҳарни яхшилаш бўйича кенг миқёсли ишларрежалаштирилган. Хусусан, 2030 йилга келиб, Тошкент шаҳар-боғга айлантирилади, аэропорт Тошкент шаҳри ташқарисига чиқарилади, Сирғалигача эса тезкор трамвай қўйилади. 

Маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича қоидаларнинг қабул қилиниши пойтахт аҳолиси учун яна бир муҳим янгиликка айланди. 2012 йил 1 августдан бошлаб аҳоли чиқиндиларни таркибига қараб рангли пакетларга ажратиши ва махсус урналарга ташлаши керак бўлади.

20 июль куни мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бошланди. Ислом Каримов Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Шу муносабат билан ҳар куни Ўзбекистоннинг жомеъ масжидларида таровеҳ намозлари ўқилади.

Ўтган ҳафтада шаҳар телефон алоқасининг нархи ошиши маълум бўлди. "Ўзбектелеком” универсал телекоммуникация хизматлари учун тарифларни оширди. 1 августдан бошлаб лимитдан ташқари бир дақиқа 6 сўмни ташкил этади. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси истеъмолчилардан тушаётган шикоятларга доирмаълумотларни эълон қилди. Маълум бўлишича, шикоятларнинг сони йил бошидан буён 4 000 дан ошган. Мурожаатларнинг асосий қисми коммунал соҳага тўғри келяпти. 

Эски юк машиналари Қамчиқ довони орқали юришига оз қолди. 2012 йил 1 октябрдан бошлаб 25 ва ундан ортиқ йил фойдаланувда бўлган юк автотранспортида довон орқали юк ташиш тақиқланадиган бўлди.

Ўтган ҳафта якунида GM-Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган илк Chevrolet Malibu автомобиллари сотувга чиқарила бошланди. Бу ҳақда Навоий шаҳри салонларидан бирида қидинган фотосуратлар далолат бермоқда.

Шунингдек, ўтган ҳафтада 7 кун ичида Тошкентда иккинчи бор кичик ер силкинишлари қайд этилди. Бу сафар ел силкинишларининг кучи 2-2,5 баллни ташкил этди.

Ўзбекистон терма жамоаси 24 июль куни Лондонга жўнаб кетади
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1218 | Добавил: bekki | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика