Yakshanba, 19.05.2024, 19:41:51
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

19:11:02
Ustozlik - mas'uliyatmi, mashaqqatmi, rag'batmi?

                                                            

Ўқитувчи бўлиш учун аввало шундай бўлиб яралиш керак. Болалик давридаёқ ўртоқларига ўзи кечагина эшитган нарсани гапириб бермаган болакайдан икки дунёда ўқитувчи чиқмайди.

Мактабда камина "элита” синфда ўқиган. Бу унвонни ҳеч ким жорий қилмаган, шунчаки синфимиз шундай аталарди. Параллел синфлардан фарқли равишда гуруҳимизга алоҳида дарслар қўйилмаган, қўшимча машғулотлар ўтказилмас, ҳатто юқори синфларда ўқиётган пайтларимиз синфдошларимнинг деярли 90 фоизи ўқишга кириш учун репетиторларга ҳам бормасди. Унда нимаси "элита” экан, дерсиз?

Биз 11 йиллик ўрта таълим берилувчи мактабда ўқиганмиз. Дарсдан сўнг Худо берган куни номаъқул тадбир бошланарди: биз охирги дарсдан чиққунча, синф раҳбаримиз шу куни бизга дарс ўтган фан ўқитувчилари олдига алоҳида кириб, дарс қандай ўтганини, ўша устознинг қайси ўқувчидан кўнгли тўлмаганини аниқлаб қўярди. Эшикдан чиқар-чиқмас, ўша "иккичилар” бир хонага қамаларди. Ҳа, том маънода қамалишарди! Устимиздан қулфлаб қўйиларди. Энди мактабда "ўзини хон, кўланкасини майдон” ҳисоблаб юрган барзанги йигитлар, бўйи етиб қолган қизлар ҳамманинг кўз ўнгида хонага бир-бир қамалишини ўзингиз тасаввур қилинг. Ўша пайтлари бу биз учун жуда катта шармандалик туюларди. Ўзим ҳам бир-икки бор тузоққа тушганман. Бир соатми, икки соатми, кечгачами ўзимиз "тайёрлашга вақт тополмаган” ўша фанларни ўқиб, уйга вазифаларни тайёрлаб, раҳбаримизга топшириб кетмагунча қутулмасдик. Энди ўйлаб қарасам, айнан шунинг учун ҳам синфимиз "элит” бўлган экан.

Қизиқ, ўша болалар катта ҳаётга учирма бўлар чоғида, бўш вақтидан, ҳурмати, обрўсидан воз кечиб, эшик ортида болаларнинг дарс тайёрлашини кутишга ўқитувчини нима мажбур қилдийкин?! Баъзан, ўта норози бўлган пайтларимизда, "Сизга шу зарил келдими?” дегандек гапларни юзига очиқ айтардик. Ўшанда у кўзимизга тик қарарди-ю, "Бунинг мевасини эртага ейсан”, дерди.

Ҳақиқатан ҳам синфдошларимизнинг ярмидан кўпи олий ўқув юртларига киришди. Энг қизиғи, синфимиздаги энг ёмон ўқийдиган ўқувчилар ҳам университет, институтларга кирганида рус тили дарсидан аъло баҳо олишлари ҳақида кўп гапиришарди. Бу рус тили ўқитувчиси бўлган ўша заҳматкаш синф раҳбаримизга берилган энг катта баҳо эди.

Бугун мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртларида ўқитувчи кадрларга талаб ҳам, таклиф ҳам кўп. Ҳар икки куннинг бирида оммавий ахборот воситалари орқали таълим муассаси ишга тушгани ҳақида хабар берилиши, ҳамма вилоятларда педагогларни тайёрлайдиган университет, институтлар борлиги фикримизнинг яққол далилидир. Айтайлик, биргина Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини бир йилда ўртача 2 500 талаба, 260 нафар магистр битиради. Демак, иш жойи ҳам, кадрлар ҳам керагидан ортиқ. Ишга рағбат-чи?! Сўнгги йилларда ўқитувчилар маошидан нолимайдиган бўлишди, бу эса таълим соҳасидаги чуқур ислоҳотлар натижаси, албатта.

Аммо... Бир нарсадан кўз юмиб кетолмайман — ўқитувчилар бошлиқ ўқувчилар жамоаси кунда-кунора кўча супуриш, кўп қаватли уйларнинг йўлакларини, бекатларни тозалашга жалб қилингани ҳақидаги гап-сўзлар қулоғимга кўп чалинади. Буни мутлақ ёмон тадбир, деб бўлмайди, албатта, чунки меҳнат болаларни чиниқтиради, бирлаштиради. Ҳашар миллий удумларимиздан эканини ҳам тан оламиз. Аммо бу тадбирнинг, назаримда, ўқитувчи учун битта ноқулай томони бор: шундай улуғ касб эгаси кўпчиликнинг кўз ўнгида кўча супуриб, ахлат тозалаб юрса, унга бўлган муносабат, муомала ҳам шунга яраша бўлмайдими? Бундан ташқари педагог ўз дунёқарашини бойитиб, билим ва кўникма ошириш ўрнига ҳадеб супур-сидирга бириктирилаверса, ўқувчиларга сифатли таълим, янги ахборотларни ким беради? Ахир таълимдан асосий мақсад — билим бериш ва олиш эмасми?! Наҳотки бизда ободонлаштириш ишлари билан шуғулланувчи мутасадди ташкилотлар ўз ишини тўлиқ бажара олмаётган бўлса?!

Ушбу шахсий мулоҳазаларимиз сизни ҳам ўйлантираётган бўлса, келинг, ўқитувчи-мураббийларга бирга ёрдам берайлик

P/S: Бировнинг боласини ўзиникидек кўриб, унга илм ўргатаман, деб тунни тун, кунни кун билмаган барча устозларимизни касб байрамлари билан қутлаймиз!

Дилноза Умарова

Категория: MULOHAZA | Просмотров: 760 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: rag'bat, mas'uliyat, mashaqqat, ustozlik | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
aragon Спам
02
10.2011
Yana bir bor bayram muborak bo'lsin
Admin Спам
02
10.2011
bayarming giz muborak bo'lsin aziz UstozlaR
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика