Yakshanba, 19.05.2024, 22:06:14
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 14
Mehmonlar 14
A'zolar 0

14:33:50
Ўзбекистон афғон темирйўл ходимлари хавфсизлигига $3,6 млн. сарфлайди

"Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК қиймати $3,672 млн.дан ошувчи "Ҳайратон – Мозори-Шариф” темирйўл линияси ходимлари ва мулкининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча объектлар ва иншоотлар қуради.


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳайратон – Мозори-Шариф” темирйўл линияси ходимлари ва мулкининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча объектлар ва иншоотлар қуриш тўғрисида”ги қарорини имзолади.

Ҳужжат "Ҳайратон – Мозори-Шариф темирйўл линиясидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш” лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ва темирйўл инфратузилмасини қўшимча жиҳозлаш мақсадида қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2011 йилнинг 7 декабрида Афғонистон Ислом Республикаси Жамоатчилик ишлари вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ўртасида "Ҳайратон – Мозори-Шариф” линияси ходимлари ва темирйўл инфратузилмасининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича иншоотлар қуриш тўғрисидаги MPW/ADB/0161/001-сонли 2009 йил 27 ноябрдаги шартномасига қўшимча равишда 3-сонли қўшимча битим имзоланган. Афғонистон томони лойиҳа буюртмачиси ҳисобланади, дея қайд этади UzDaily. 

Станциялар, юкхоналар ва разъездлар периметри бўйлаб тўсиқлар ўрнатиш, станциялар ва разъездларнинг периметрал тўсиқларини хавфсизлик асбоблари билан жиҳозлаш, қўшимча битимга мувофиқ трасса ҳамда станциялар, юкхоналар ва разъездлар бўйлаб кузатув минораларини барпо этиш бўйича ишларнинг умумий қиймати $3672310,75 ни ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил охирида "Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистонда қиймати $129 млн. бўлган Ҳайратон-Мозори-Шариф темирйўл магистрали қурилишини якунлаган эди.

Лойиҳа доирасида ўзбек мутахассислари томонидан 75 км келадиган темирйўл, бир нечта бекат қурилиб, Ҳайратон станцияси реконструкция қилинди.

Лойиҳани молиялаштириш ишлари Осиё тараққиёт банкининг $165 млн. миқдоридаги гранти ва Афғонистон ҳукуматининг $5 млн. миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
 

 

Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2 · Rasm 3 · Rasm 4 · Rasm 5 · Rasm 6 · Rasm 7 · Rasm 8 · Rasm 9 · Rasm 10 · Rasm 11
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1183 | Добавил: bekki | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика