Yakshanba, 19.05.2024, 21:20:59
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

16:42:27
Уэсли Сней­дер бир оёги билан АНЖИда!!!!!
РПЛнинг янги мавсум старт олишига 1 ҳафта қолганида жамоа­лардан бири тран­с­­фер бозорида «сен­сация»ни амалга оширди. Уэсли Сней­дернинг «Анжи» аъзосига айланишдан арзимас расмиятчиликлар ажратиб турибди, холос.
http://www.megafan.uz/_nw/6/49234753.jpg
Ҳозирда футболчиларнинг иззат-нафсни бир четга суриб қўйганликлари ҳақида гапирадиган мутахассисларни танқид остига олиш одат тусига кирган. Гўёки, ўйинчилар ёш бола эмаслар, пул топиш ёки муносиб жамоада тўп суриш имкониятини мустақил равишда танлашга қодирлар. Бироқ иззат-нафс ҳамма вақт ҳам катта маблағ билан тил топишавермайди. Мисол тариқасида Дарио Конка тарихини келтириш мумкин. Бундан 2 йил муқаддам «Ривер Плейт» тарбияланувчиси ҳамда «Флумененсе»нинг сўнгги мавсумлардаги энг яхши футболчиси Европа грандлари эътиборидан четда қолаётгани барчани ажаблантираётганди. Ҳозирда аргентиналик футболчини иш ҳақи миқдори бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган ўйинчи сифатида тилга олишади. Аслида бунинг ажабланарли томони йўқ, яқин ўтмишда ҳам Жанубий Америка вакиллари пул топиш мақсадида Япония ва Осиёнинг бошқа чемпионатларига йўл олишарди.

Конка 28 ёшида Бразилияни Хитойга алмаштирди. Снейдер ҳам ҳозир айнан шу ёшда. Дарио иш ҳақи борасида фақат Самуэль Это~Одан кейинда туради. Маълумки, камерунликни «Анжи»га Сулаймон Керимов таклиф этган. Энди эса Уэслини...

Камерунлик футболчининг таклифга розилик билдириши анчайин асосли ва тушунарли эди. Болаликдаги қашшоқлик албатта, шоҳона ҳаётга ҳавасни кучайтиради. «Анжи»нинг етакчи ҳужумчиси ва Доғистонда «Яхши ният элчиси» вазифаларини адо этиш учун 20 «лимон» муносиб гонорар! Бундан ташқари, Сэм Испанияда ўйнаган пайтидаёқ катта футбол лаззатига қониб бўлганди. «Интер»­да фақат зарурат туғилганидагина ёрқин қирраларини намоён этди. Қолаверса, жанубий муҳит Самуэлга бегона эмас - «Барселона»да тўп суриб юрганида, вақти-вақти билан Ўзбекистонга сафар уюштиргани, қачондир бу ўлкада доимий равишда тўп суришга ваъда бергани ҳам бежиз эмас. Унинг Ўзбекистон ва Доғис­тонни алмаштириб қўйганини арзимас ҳазилга йўйиш мумкин.

Снейдер эса тамоман ўзгача вазиятда. Биринчидан, Уэсли ҳам жуда оч. Акс ҳолда, термада ван дер Вартнинг тинимсиз нолишларига сабаб уйғотган ягона футболчи бўлиб қолмасди. Албатта, бу можарони Рафаэлнинг фитначи табиатига йўйиш мумкин, чунки у деярли барча жамоадошлари билан «сан-манга» бориб улгурган. Иккинчидан, Снейдер Махачқалъада ватандоши - Гус Хиддинк раҳбарлиги остида тўп суради. Хиддинк бир пайтлар азалий рақиб жамоа - «Аякс»да шиддат билан маҳоратини чархлаётган Снейдерни мунтазам кузатиб юрган ва ҳозирда нималарга қодирлигини яхши билади. Учинчидан, «Анжи» айни пайтда «Интер»дан кўра, қизиқарлироқ ло­йиҳа. Ҳарқалай, қоғозда шундай. Шуниси аниқки, Сулаймон Керимов харажатларини Массимо Моратти ҳеч қачон қилолмайди. Чунки «Интер» соҳиби 100 фоиз ўз чўнтагидан сарфлайди, Керимов эса аввало, давлат томонидан ажратиладиган дотация маблағларидан умидвор. Ҳар икки клуб ҳам янги стадион барпо этишни маълум қилган. Лекин уларнинг бири ўта қиммат Милан заминида хусусий маблағ ҳисобига қад росласа, иккинчиси Москва вилоятининг бирон-бир ҳудудида, россиялик солиқ тўловчилар ҳисобига бунёд этилади. Лекин барибир, Махачқалъага кўчиб ўтиш билан Снейдер ўз иззат-нафсини пулларга қурбон қилади. ЧЛни эса маълум муддатга унутишига тўғри келади.
Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 1193 | Добавил: Abdulloh | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика