Yakshanba, 19.05.2024, 19:41:56
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

16:18:57
"Ucell": биз абонентлар учун минимал тўлов шартларини жорий этмаганмиз

"Ucell": биз абонентлар учун минимал тўлов шартларини жорий этмаганмиз

·                                  

"Ucell" савдо белгиси остида мобил алоқа хизматларини таклиф этувчи "Coscom" ХК МЧЖ берган хабарга кўра, компания ўз абонентлари учун ҳисобни тўлдириш бўйича минимал миқдорни белгиламаган.


Компания абонентларининг сўзларига кўра, "Paynet" тўлов пунктларининг ходимлари улардан ҳисобни тўлдириш учун камида 3 минг сўм пул талаб қиляпти. 



Корпоратив алоқалар бўйича департамент раҳбари Даврон Азизовнинг билдиришича, "Ucell" абонентларнинг ҳисобини тўлдириш учун минимал пул миқдори шартларини жорий этмаган.

"Ucell" абонентлари ўз ҳисобларини олдингидай исталган суммага тўлдиришлари мумкин, - дея қайд этади Даврон Азизов. – Компаниямиз абонентлардан тушаётган баъзи бир тўлов пунктлари ходимларининг асоссиз талаблари ҳақидаги сигналларига тезкор равишда чора кўрган ҳолда, тез орада "Paynet" билан ушбу вазиятни ҳал этишга ҳаракат қилади. Биз мижозларимизга "Ucell" компанияси ушбу талабларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги тўғрисидаги расмий хабарномани юбордик. Абонентлар 180-00-00 рақами бўйича ёки компаниянинг расмий сайтида келтирилган офисларга мурожаат қилишлари мумкин”.



"Ucell" ходимлари ва савдо вакиллари рейдлар ўтказиб, тўлов шартларини бузаётганларни аниқламоқда. Агар ушбу қоидабузарлар "Paynet" операторлари бўлиб чиқса, биз ушбу ҳолатлар ҳақида тўлов тизими раҳбариятига расман хабар қиляпмиз. Агар қоидабузарлик "Ucell" дилерлари томонидан содир этилган бўлса, компания жаримагача бўлган жиддий санкцияларни қўллаяпти ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича барча чораларни кўряпти.

Шунингдек компания истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётганларни аниқлаш мақсадида давлат органлари, хусусан Давлат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорлик қилишга ҳам тайёр. "Ucell" абонентларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва конкрет фактлар ва шундай пунктларнинг манзилларини кўрсатган ҳолда, тўловларни қабул қилишдаги қоидабузарлик ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақиради.


 

Категория: OPERATOR YANGILIKLARI | Просмотров: 999 | Добавил: bekki | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика