10-йиллик Дэниэл
Перл Мусиқа Куни
Элчихонанинг маданият ишлари бўйича
ҳамкорлари, Ахборот-ресурс маркази аъзолари, Таълим бўйича маслаҳат
маркази ва АҚШ алмашув дастурлари қатнашчилари камоли эҳтиром ила "Ялла”
ансамбли иштирокидаги 10-йиллик Дэниэл Перл Мусиқа Кунига бағишланган
концертга таклиф этилади.
Дэниэл Перл Жаҳон Мусиқа Кунлари
бутун дунё бўйлаб октябрь ойида ўтказиладиган мусиқий тадбирлар тармоғи
бўлиб, у мусиқанинг умумжаҳон тили орқали бағрикенглик ва ўзаро
бир-бирини тушунишни илгари суради.
2002 йилдан буён, 2001 йил 11
сентябрь воқеаларидан кўп ўтмай Покистонда ўғирлаб кетилиб, ўлдирилган
моҳир журналист ва мусиқачи Дэниэл Перл хотирасига 103 мамлакатда 4900
дан ортиқ мусиқий тадбирлар ўтказилди. Ушбу концерт ҳам умид туйғусини
кенг ёйиш ва зулмга қарши инсонларни бирлаштириш йўлида мусиқа кучидан
фойдаланган ҳолда Дэниэл Перл ҳаёти ва фаолиятини қайта ёдга солади.
"Ялла” ансамбли
"Ялла” Марказий Осиёдаги машҳур
мусиқий гуруҳлардан биридир. Ўзининг 40 йиллик тўйини нишонлаётган Ботир
Зокиров бошчилигидаги ушбу афсонавий вокал-чолғу ансамблини кўпинча
"Марказий Осиёнинг "Битлз”и” деб аташади. У 10 дан ортиқ тилларда
қўшиқлар куйлаб, Европа, Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларида
ўтказилган халқаро фестиваль ва учрашувларда маданият элчилари сифатида
ўз санъатини намойиш этган.
|