Yakshanba, 19.05.2024, 20:25:12
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 8
Mehmonlar 8
A'zolar 0

17:17:34
Таксида лицензия борлигини СМС орқали билиб олиш мумкин

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги янги хизматлар тақдимотини ўтказди.


Энди автобус, йўналишли такси ва енгил таксилар ёки юк автомобилининг давлат рақами давлат рақам белгисини сериялари билан бирга мобиль телефондан СМС орқали 5500 рақамига юбориш орқали улар ҳақидаги барча маълумотларни билиш мумкин. Бир неча сонияда сизга ушбу автотранспорт воситасининг қайси фаолият тури билан ва қайси муддатгача шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида хабар келади.

Агар сиз юборган хабарга агентлик маълумотлар базасидан рад жавоби келса, демак, ушбу транспорт воситаси мутлақо ноқонуний фаолият кўрсатаётган бўлади. Бу эса шу автотранспорт воситасининг кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчининг эса тиббий кўрикдан ўтганига кафолат йўқ, деганидир.
 

Мазкур янги интерфаол хизматни жорий этиш мақсадида агентлик мутахассислари лицензияланган транспорт воситаларининг электрон базасини яратди. Унда ҳозирги кунда 30 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси ва уларнинг ҳайдовчилари ҳақида маълумотлар жамланган.

Агентликнинг сайтида ушбу маълумотлар базаси ҳамда лицензия олишнинг тартиб-қоидалари билан танишиш мумкин. Айни вақтда лицензия асосида транспорт хизмати кўрсатишни хоҳлаган фуқаролар ариза билан мазкур сайтга мурожаат қилиши, зарур ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиши мумкин, дея қайд этади ЎзА. Энг муҳими, бундай мурожаат зарур асосларга тўлиқ эга бўлса бир неча соат ичида қаноатлантирилади. Бунда агентлик биносига бориш ҳам талаб этилмайди.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 834 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика