Главная » 2011 » Oktyabr » 8 » “SPY KIDS: ALL THE TIME IN THE WORLD IN 4D” ЖОСУС БОЛАЛАРИ 4D
18:51:21
“SPY KIDS: ALL THE TIME IN THE WORLD IN 4D” ЖОСУС БОЛАЛАРИ 4D
ЖОСУС БОЛАЛАРИ 4D
("SPY KIDS: ALL THE TIME IN THE WORLD IN 4D”)
Жанр: Фантастика, жангари, комедия, саргузашт.
Режиссёр: Роберт Родригес.
Бош ролларда: Жессика Альба, Жереми Пивен, Алекса Вега, Антонио
Бандерас, Дэнни Трехо, Дэрил Сабара, Рики Жервэйс, Жоэль МакХэйл, Мэйсон
Илстон, Тайгер Дарроу.
Фильм ҳақида: 2003 йилда Роберт Родригес "Голливуд”да 3D форматдаги илк
фильмни суратда олганди. Навбатдаги кинокартина ҳам графикани сезувчи
томошабин учун кутилмаган совға бўлиши аниқ.
Жосус болалари — Алекс Вега ва Дэрил Сабара аллақачон вояга етиб
улгурган. Аммо асосий воқеалар улар хусусида эмас. Фильм дунёдаги энг
ёмон ва шу билан бирга жуда меҳрибон она — Марисса Уилсон (Жессика
Альба) ҳақида. У ҳомиладорлигининг сўнгги ойларида ҳомиласини хавф
остига қўйиб, осмонда учиб, сўнгги моделдаги қуроллар ва қўл жанги билан
учта ёвуз куч билан курашади. Бу ҳаракатнинг бари биз эътиборсизлик
билан қарайдиган, айниқса бирон ерга кеч қолаётганимиздагини ёдимизга
тушадиган вақтни қўлга киритмоқчи бўлган Тик Такка қарши кураш эди.