Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 8 Mehmonlar 8 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » May » 18 » ТАТУ ва Wебстер (АҚШ) университети ўртасида ҳамфикрлик тўғрисида
09:05:09 ТАТУ ва Wебстер (АҚШ) университети ўртасида ҳамфикрлик тўғрисида |
Шу йилнинг 17 май куни Тошкент ахборот технологиялари университетида ТАТУ ва Wебстер (АҚШ) университети ўртасида ҳамфикрлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Меморандумда икки университет талабалари учун янги академик дастурларни таъсис этиш, ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш, ўқитувчилар аспирантлар ва талабалар алмашинуви, илмий материаллар, алмашинуви, ҳамкорликда конференцияларни ташкил қилиш, академик дастурларни ўрганиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ахборот ва алоқа агентлигининг қайд этишича, Wебстер университети АҚШнинг Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрида жойлашган. 1915 йилда ташкил этилган мазкур университет бугунги кунда ўзининг маҳаллий ва халқаро тармоқларига эга ва уларда 100дан ортиқ миллат вакилларидан иборат 22000 та талаба ва аспирант таълим олади.
1978 йили Женевада илк бор ўзининг биринчи кампуси очилганидан буён Wебстер университети глобал таълим соҳасида етакчига айланди. Бугунги кунда университет Лондон, Вена, Амстердам, Лейден, Шанхай, Шинжон ва Ченгдуда кампусларига эга. Шунингдек, Бразилия, Япония, Венгрия, Словакияда таълим йўналишидаги ҳамкорларига эга.
Университетда турли дастурлар бўйича, жумладан, ахборот технологиялари, алоқа, бизнес, таълим йўналишлари бўйича таҳсил олиш йўлга қўйилган.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 913 |
Добавил: bekki
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|