Dushanba, 20.05.2024, 01:24:10
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 10
Mehmonlar 10
A'zolar 0

19:25:18
Shahzodaning qaytishi yoxud uning ochilgan yo'li! Kim qanday fikrda?
 

БУНДАН БИР НЕЧА ЙИЛ ОЛДИН БЕҲАЁ ВИДЕОЛАВҲАЛАР ТАРҚАЛИБ, УНИНГ ШАЪНИГА ИСНОД ЁҒИЛГАНДИ...РЕКЛАМА БАННЕРЛАРИЮ КОНЦЕРТ  АФИШАЛАРИ ДАҚИҚАЛАР ИЧИДА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛДИ. УНИНГ ҚИЁФАСИНИ ЮРТИМИЗ ТЕЛЕКАНАЛЛАРИДА КЎРИШ АРМОНГА АЙЛАНАЁЗДИ...БУ ОРАДА ХОНАНДА РОССИЯ ШОУ-БИЗНЕСИНИ ЗАБТ ЭТИШГА КИРИШДИ ВА ҚАЙСИДИР МАЪНОДА УДДАЛАДИ ҲАМ. БУГУН ЗИЛОЛА МУСАЕВАНИНГ ОРЗУЛАРИ ЯНА РЎЁБГА ОШДИ! УНИНГ ТЎСИҚЛИ ЙЎЛЛАРИ ЯНА ҚАЙТА ОЧИЛДИ. АЧЧИҚ КЎЗЁШЛАР УНУТ БЎЛДИ.ОДАМЛАР ХОНАНДАНИНГ ЎЗ САҲНАМИЗГА ҚАЙТГАНИГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРМОҚДА? БИРГА ТАНИШАМИЗ! 

Шуҳрат Қаюмов

Мен ўзбек замонавий эстрадаси қўшиқчиларидан Зиёдани тан оламан. Масалан, врачнинг олдига бориб сиз операция қила оласизми деб савол бериш ғирт бемънилик бўлганидек, хонандаларга ҳам сиз жонли овозда ашула айтасизми деб савол бериб бўлмайди. Чунки хонанда жонли овозда ашула айта билиши шарт. Шунингдек, Зиёда ҳам фонаграммасиз жонли ашула айта оладиган хонандалар сирасига киради. Унинг ижодини ҳурмат қиламан. Кейин Гулсанам Мамазоитовани ҳурмат қиламан. Фонаграммасиз ашула айта оладиганлар бармоқ билан саноқли. Ўзбек эстрадасида агар ғалвирни сувдан кўтаришса, овози йўқ хонандалар битта битта тўкилади.  Шунинг учун айрим санъаткорларга нисбатан жонли куйларкан дея ҳайрат билан қарашади. Шаҳзодага келсак, яна экранларга қайтгани билан табриклайман.

Ҳилола Ҳамидова

Шаҳзоданинг ижоди менга ёқади. У санъаткор сифатида жуда тиришқоқ, меҳнаткаш. Шеърлари, мусиқалари тингловчига яхши таъсир қилади. Бизнинг устозларимиз — овоз кучли диапазонли бўлиши шартмас, лекин мунгли, дардли ва ёқимли бўлиши керак, деб айтишарди. Тўғри, овози унчалик кучли диапазонга эга бўлмаса ҳам лекин ёқимли. "Кечалари ёқимли” қўшиғи бир оз очиқроқ куйланган. Бошқа қўшиқлари замонавий ўзбек эстрадаси талабларига жавоб бера олади. Унинг яна телевидениега қайтганлигига ижобий муносабат билдираман.

Анвар Собиров

Мен ўзи Шаҳзода билан яқиндан таниш бўлмасам-да, лекин ижодини жуда ҳурмат қиламан. Ҳозирги чиқиб келаётган овози йўқ, қўшиқлари саёз хонандалардан кўра Шаҳзода барибир ажралиб туради. Шунинг учун унинг  яна тўлиқ ижодга қайтганидан очиғи мамнун бўлдим. Умуман хонандамизни бу муваффақияти билан чин дилдан қутлайман.

Умида Мирҳамидова

Шаҳзодани яна экранга қайтганидан хурсандман. Нимага деганда бу синглимиз жуда меҳнаткаш. Ўз  устида тинимсиз ишлайди. Унинг айниқса, ёшлар орасида мухлислари ҳам кўп. Тўғри, камчиликлари бўлиши мумкин. Лекин унинг меҳнатларини ҳурмат қиламан.  Тез-тез янги қўшиқларини тинглаб турамиз. Ҳарқалай, ўзини кўрсата оляпди. Омадини берсин.  

Шербек Шодиев

Шаҳзоданинг яна экранларга қайтганидан хурсандман. У саҳна ва саҳна орти маданиятига эга бўлган тарбияли, ҳушмуомала, гўзал  хонанда. Қўшиқлари мазмунли ва таъсирли. Айниқса, охирги альбоми менга жуда ёқди. У меҳнаткаш ва тиришқоқлиги билан ҳам ажралиб туради. Мен Шаҳзодани ҳамкасбим сифатида жуда ҳурмат қиламан. Нима дейишим ҳам мумкин, албатта табриклайман.

Ойхон Эшонхонова

Шаҳзодани ёқимтой ва гўзал хулқли аёл сифатида ҳурмат қиламан. Қўшиқари аксарият ёшларга маъқул бўлиб келяпди. Унинг Москва каналлари орқали чиқишларини ҳам кузатиб тураман.  Нима ҳам дердим, албатта, унинг яна ижодга қайтганидан, яна экранлар орқали чиқиш қилаётганлигидан хурсандман. Шунингдек, чин юракдан табриклайман.

 Зебихон Атажонова (журналист)

Шаҳзоданинг ташқи кўриниши ҳақиқатан саҳнага чиқадиган даражада гўзал. Унинг меҳнатлари, изланишларини албатта, инобатга олмай иложимиз йўқ. Шаҳзода асосан шоу-бизнес санъаткори ҳисобланади. Ҳар бир тингловчининг ўзи севиб тинглайдиган хонандаси бўлади.  Мен уни қўшиқларини қабул қила олмайман. Чунки менинг ўзим севиб тинглайдиган санъаткорларим бор. Лекин уни кўпчилик ёшлар яхши қабул қилиб тинглашади.  Ҳақиқий санъаткорни эса менимча ҳамма ёшу қари бирдек севиб тинглаши керак деб ўйлайман.

Феруза Жумаева (ашаддий мухлиса)

Шаҳзоданинг экранга қайтганидан жуда ҳам хурсандман. У бир қанча қийинчиликларни босиб ўтди. Шуни айтмоқчиманки, хато ҳар бир одамдан ўтади. Лекин Шаҳзодани кўролмайдиган душманлари кўп. Шунинг учун бу хонандани бўлган бўлмаган гап сўзлар билан кўпайтириб ёмонотлиқ қилишди. У ўзини иродали эканлигини кўрсата олди, қийин жараёнларни сабр билан енга олди. Шаҳзода ўзбек эстрадасида европа санъатни ҳам уйғунлаштирган ҳолда куйлаган ҳақиқий эстрада хонандаси. Мен уни профессионал хонанда сифатида тан олмайман. Лекин у ўзининг шарм-ҳаёси, чиройли муомаласи ва латофатлилиги билан бошқа хонандалардан ажралиб туради.

www.MegaFan.uz

Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 808 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: fikrda?, yo'li! Kim, uning, yoxud, Qanday, qaytishi, ochilgan, Shahzodaning | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
aragon Спам
30
09.2011
Malumot uchun rahmat kelajakdagi ishlariga omad
Admin Спам
30
09.2011
omad tiliymam
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика