Yakshanba, 19.05.2024, 19:19:44
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 11
Mehmonlar 11
A'zolar 0

14:21:37
Сериалларда ўйнайдиган актриса ўз номзодини АҚШ президентлигига қўйди

Сериалларда ўйнайдиган актриса ўз номзодини АҚШ президентлигига қўйди


Сериалларда ўйнайдиган америкалик актриса Розанна Барр "яшиллар” партиясидан АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйиш учун ҳужжатларни топширди, дея хабар қилади Associated Press. Аёлнинг фикрича, на республикачилар, на демократлар АҚШ халқи учун амалда ҳеч нарса қилишмаяпти, у эса, агар президент бўлса, бу вазиятни ўзгартириши мумкин.


"Демократлар ва республикачиларнинг ҳаммаси сотилган, уларга молиявий корчалонлар катта пул тўлашади. Бу сиёсатчилар оддий одамларнинг манфаатларини кўзлаяпмиз деб айтишса-да, аслида ким кўпроқ тўласа, ўшалар ҳақида ғамхўрлик қилишади. Мени эса улар сотиб ололмайди”, - дея Баррнинг сўзларидан иқтибос келдиради Британиянинг The Times нашри.

Актриса ўзининг сайловолди дастуридаги баъзи бир бандларни твиттерда баён этган. Хусусан, агар президентлик сайловларида ғолиб чиқса, у соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишни ва аҳолини кредит қарзларидан халос этишни ваъда қилган. Барр хонимнинг сайловолди шиори: "Мен учун овоз беринг, уларнинг ақлини киритиб қўяман. Барр 2012”. 

Бироқ актрисанинг ўзи нафақат мамалкат президенти бўлишига, балки "яшиллар” уни номзод қилиб кўрсатишига ҳам шубҳа билан қараяпти. "Мен Жилл Стейннинг номзодини кўрсатишларига деярли ишончим комил, аммо унгача курашни давом эттираман”, - деб ёзади у твиттерда. Айтиш жоизки, "яшиллар” ўзларининг президентликка номзодини 2012 йил июлда Балтиморда бўлиб ўтадиган конвенция чоғида танлашади.

Розанна Барр Америкада сериалларда ўйнайдиган таниқли актрисаларидан бири ҳисобланади. У 1988-97 йилларда экранларга чиққан "Розанна” сериали орқали танилди. Барр "Эмми” ва "Олтин глобус” мукофотларининг соҳибаси, Голливуддаги Машҳурлар хиёбонида ўз юлдузига эга.

Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1142 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика