Yakshanba, 19.05.2024, 19:04:02
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 3
Mehmonlar 3
A'zolar 0

22:48:45
САРДОР РАҲИМХОНГА ОТИЛГАН "ТОШЛАР". ЯНГИ "ПРОВАКАЦИЯ" ЁКИ "ТИРНОҚ ОСТИДАН КИР ҚИДИРИШ"?
САРДОР РАҲИМХОНГА ОТИЛГАН "ТОШЛАР". ЯНГИ "ПРОВАКАЦИЯ" ЁКИ "ТИРНОҚ ОСТИДАН КИР ҚИДИРИШ"?

"Даракчи” газетаси қандай мақташни ҳам, қандай савалашни ҳам яхши билади. Бироқ, бир-икки журналист қалами билан бутун бир газета жамоасини ёмонлаб бўлмайди. Нашрнинг сўнгги сонида Сардор Раҳимхонга роса тошлар отилган. Отилганда ҳам қанақаки! Бироқ, журналист бу мақола орқали нима мақсадни кўзлагани номаълум. Яна янги кўнгилхушлик уруғини экишми? Қўшиқ муаллифи таҳририятга жанжал қилиб келибдими ё ёзиш учун янги жанжални ўйлаб топиш мақсадида муаллиф излаб топилган? Қизиқ, шунча пайт янгилик олиш учун тезкорлик билан топилиб қоладиган Раҳимхон айнан ўша интервью маҳалида телефонини ўчиб қолганмикан? Сирли саволларнинг кети узилмайди? Миллий санъат учун жонбозлик кўрсатаётган саноқли ёш ижодкорлар бўлса, уларнинг етакчиларидан бири шуниси десак, фикримизни инкор этмасангиз керак. Шеър қаторидаги у-бу сўзлар алмаштирилса, мослаштирилса, бунинг нимаси катта хатолик? Санъатимиз айрим ижодкорлар томонидан "плагиат”, кўрчирмачилик, қароқчилик, шундай яхлит ўғирлик ботқоғига ботиралаётган маҳал, ўз йўлидан оғишмай ижод қилаётган, мақсади аниқ, куйлаётган қўшиғи аниқ, ҳеч кимга ҳалақит бермаётганлар ишидан айб топиш, тирноқ остидан кир қидиришдан бошқаси эмас. Қўшиқлари оммалашса, ҳар тарафдан бир эга топилиши бу аниқ гап. Шу тароналар куйланмаганида, борингки, оммалашмаганида ҳам шундай мақолалар ёзилармиди?  Мавзу, жуда савалашга арзигулик мавзулар ва хонандалар қалашиб ётибди, агар керак бўлса! Ҳеч бўлмаса, тўғри кетаётганини тинч қўяйлик, азиз ҳамкасблар. Шеърдаги сўзларни бўлар-бўлмас, балчиққа ботгани билан алмаштирилган бўлса ҳам боз устига, бироқ, "Охунингман” деган сўзни "Сардорингман” қилиб куйласа, осмон узилиб ерга тушибдими? Шунчалик эзгулик юрангингизда жо экан, уришганлари бўлса яраштириб, ками бўлса юзига айтиш аслида фойдалироқ иш эмасми? Ҳам, нашр учун, ҳам ўқувчи учун! Қайси биримизда хатолик ва камчилик йўқ, аслида! Санъаткорлар қаламимиздан айб қидиришга ўтиб олса, биз улардан аламимизни, ўчимизни қўлдаги қаламни найзага айлантириб олсак, уят бўлади. Аслида, Сардор бундан хурсанд бўлиши керак. Ҳадеб ширин чой ичиш ҳам жонга тегиб қолади. Бир-бир қалампирли салат еб турса ҳам унинг ҳам ўз мазаси бор. Айни замонда, яхши мақолалардан, мақтовлардан кўра, одамаларга ҳам шундай иғвосифат нарсалар ёқиб қолган. Журналист ҳам нон топиши керак-ку? Яхши гонорар  учун санчқили мавзу керак...Ҳечқиси йўқ. Ўтани ўтди. Ёзган ёзди. Ўқиган ўқиди. Ҳар бир "акиллаган”га назар ташлаб, ҳисоблашаверсангиз, мақсадингизга етмай қоласиз. Муҳими, олдиндаги эзгу мақсадга элтувчи, манзилга элтувчи йўллардан адашмаслик. Дарвоқе, мақолага батафсил тўхталмадик. Яна қўшимча реклама қилгимиз ҳам йўқ. Керак бўлса топиб ўқирсиз. Муҳими, бир-биримизни салгина қадрлашни ҳам унутмасак бўлгани!
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 942 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика